3:23

Масихдаги хаёт 7

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, қотиллик хаёлнинг орқасида нима ётади? Бир киши бошқа бир кишининг хаётини тортиб олишига нима сабабчи бўлади? Одамлар нима учун бир бирларини ўлдиради? Бугунги дастурда айнан Исо Масих муаммонинг илдизини бизга кўрсатади. Айнан тоғдаги ваъзи орқали Исо Масих бизга муаммонинг нимада эканин кўрсатган. Уни тинглаган одамларга Исо Масих яхши ва ёмонни билдириш учун гапирган. Одамлар ёлғонни, ўғирликни ва қотилликни гунох эканини жуда яхши билишган. Улар хатто Худонинг Каломидан хам керакли оятларни келтириши мумкин эди. Лекин шунга қарамасдан, улар барибир гунохкор табият билан кураш олиб боришган. Исо Масих уларга гунохни илдизи билан суғириб ташлаш йўлини ўргатган.

Йўлбарс билан силовсин хақидаги ривоят эсингиздами? У ердаги силовсин, йўлбарснинг ёқимсиз гапларига асло хафа бўлмай, ўз йўлида давом этаверган эди. Биз чи, биз хам дойим шундай қила оламизми? Ёки биз ёқимсиз гапга ёқимсиз гап билан жавоб берамизми? Келинг, Исо Масих бу хақда нима деганини бир кўриб чиқамиз. Матто хушхабарининг бешинчи бобига бир назар ташлайлик.

«Қадимгиларга: „Одам ўлдирма; ким одам ўлдирса, жавобгарликка тортилади”, – деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин Мен сизга айтаман: кимки биродарига беҳуда ғазабланса, жавобгарликка тортилади. Кимки биродарига аҳмоқ деса, олий маҳкамада жавоб беради. Кимки биродарига телба деса, жаҳаннам оловида жавоб беради. Шундай қилиб, сен хайр-эҳсонингни қурбонгоҳга олиб келганингда, агар у ерда биродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса, хайр-эҳсонингни у ерда, қурбонгоҳ олдида қолдир ва бориб, аввал биродаринг билан ярашгил.

Шундан кейин келиб, хайр-эҳсонингни бажо келтир. Сен рақибинг билан қозихонага бораркансан, йўл-йўлакай у билан келишишга шошил, токи рақибинг сени қозига, қози эса миршабга топшириб, сени зиндонга ташламасин. Сенга чинини айтайин: охирги тийинингни бермагунингча, у ердан чиқолмайсан!»

Ха, жуда қизиқарли оятлар. Азизлар, сухбатимизни давом эттиришдан олдин сизга саволлар бериш истагидаман. Биринчи савол. Қадимги қонун одамни қотиллигига, яъни одам ўлириш хақида эди, лекин Исо Масихнинг таълимоти бизга айнан қотилликка олиб борувчи ғазаб ҳақида сўзлайди. Шуни айтингчи, ғазаб қандай қилиб одамларни қотилликка олиб боради? Иккинчи савол. Биродаримизга айтган ёқимсиз сўз қандай қилиб ғазабни чақиради?

Учинчи савол. Исо Масих айтилган ёмон сўзлар хақидаги оятлари жиддийми? Тўртинчи савол. Худога қурбонлик келтиришдан олдин, ёки унга хизмат қилишдан олдин Исо нима қилишимиз хақида айтади? Бешинчи савол. Бизни қозига олиб борувчи билан қандай ярашиб олишимиз даркор? Ярашиш хақидаги таълимот бизга нимани ўргатади? Шу ва қолган саволларга бўлган жавобларни бизнинг www.najot.com сайтимизда қолдирсангиз бўлади. У ерда сиз анчагина қизиқарли хикоялар ва дастурларда сизга намойиш этилиб келган хикояларни ёзма шаклда хам олиш имкониятига эга бўласиз. Сиз билан хайирлашар эканман, сизга Худонинг тинчлигини тилаб қоламан. Худо сизни чиндан хам севади, ва сизни гунох қилишингизни асло истамайди. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top