3:41

Масихдаги хаёт 9

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, эсингизда бўлса мен сизга қириқта Рум аскарининг Исо Масих учун ўлгани хақида гапириб берган эдим. Айнан ўша одамлар, Рум империясида масихийликни тарқалишига анча хисса қўшган эди. Бориб бориб масихийлик бутун Европага тарқалди. Масихнинг хақиқати хатто Рум императорига хам етиб келганига қарамасдан, Римнинг ахолиси халигача дунёвий ишлар билан ўзини завқлантирар эди. Асрлар мобайнида румликлар маълум бир байрамларни аренада одамларни бир бири билан уриштириш билан нишонлашар эди. Бу оддий уриш эмасди, у ерда гладиаторларнинг вахший жанглари бўлиб, хатто ўлим холатлари хам кузатилиб, тамошабинларнинг хурсандлигига хурсандчилик қўшар эди. Бундай гладиатор жангларига бир куни чек қўйилди. Бунга Римга Худо томонидан хизматга юборилган бир муқаддас масихий сабабчи бўлган.

Телмах ибодат қилиб бўлиб ўрнидан турди. Азондаги ибодатидан сўнг, у атрофидаги кичиқ хонасига назар солди. Бир вақтлар у чўлга, Худонинг хизмати учун келган эди. Лекин хозир эса, бу ерда Худога хизмат қилиш учун сабаб қолмаган эди. Бир куни Худо уни хизмат учун бошқа жойга чақирятганини сезди. Худо уни Рим империясининг марказига хизмат учун чақирганини юрагида сезди. Ёнида сариқ чақа бўлмаса хам, у Худонинг айтган жойига боришга таёр эди. У овқат ейиш учун гадойлик қилиб, кемадан кемага ўтиб бир амаллаб Римга етиб келди. Рим шахрининг бахайбатлиги, одамларнинг сон саноқсизлиги Телмахга ноқулайликлар туғдирган бўлишига қарамай у Худога хизмат қилишни истарди, ва бу ерга айнан Худонинг вазифаси билан келганини аниқ биларди. Оломон асосан аренада бўладиган гладиаторлар жанги хақида гапирарди. Чиндан хам бу катта байрам эди.

Румлик генерал катта ютуқлар ва бойлик билан Римга қайтиб келган эди.Ушбу гладиаторлар Румнинг шарафи ва румликларнинг яхши вақт ўтказиши учун гладиатор ўйинларида иштирок этарди. Телмах хам, оломоннинг кетидан аренага йўл олди. Ғилдиракли арава пойгаларидан сўнг икки киши “Биз ўлишга таёрмиз, биз сени олқишлаймиз” деган сўзлар билан императорни олқишлади. Бундан кейин икки киши бир бири билан жангни бошлади, аренадаги оломон эса баланд овоз билан бақирар эди. Телмахнинг фикрича жангдаги бир киши ўлимга яқин эди. Хеч ким унинг қаршилик овозини эшитмасди. Аксинча, оломон жангчилардан кўпроқ қон тўкилишини талаб этарди. Бирданига, Телмах аренага тушиб икки гладиаторни ажратишга харакат қилди. Оломон ғазабга тўлди. Улар унга хатто тошлар отишга хам харакат қилди. Аскарлар бошлиғининг буйруғи билан Телмахдан қилич ўтказишди ва у қулади, арена эса унинг бегунох қонини ўзига шимар эди. Бирданига оломон жим бўлиб қолди. Энди улар қонга бўлган иштиёқи учун афсусда эди. Ўша куни Телмах Худонинг иродасини бажо келтирган эди. Ўша куни одамлар ўз ғазабларидан хафа эдилар. Айнан ўша куни, Рум империясида гладиаторларнинг ўйинларига чек қўйилган эди. Айнан Телмахнинг Римга бўлган миссияси гладиаторлар ўйинларини ноқонуний деб эълон қилинди. Азизлар, жуда қизиқ хикоя шундай эмасми. Бордию бизга саволларингиз бўлса www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Сиз хам эфиримиз орқали ўз фикр мулохазарингизни билдириш имкониятига эгасиз. Барча ёзган хабарларингиз шахсий маълумотларни аноним холатида эфирга узатамиз. Хайир азизлар, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top