3:14

Одамларга ёқишнинг қоидаси

MP3

Агар сиз кишиларга ёқмоқчи бўлсангиз ҳар доим ушбу қоидага амал қилинг: «Одамлар билан самимий қизиқинг.» Кишиларга ёқишнинг яна бошқа бир қоидаси ҳам бор. Яқинда мен бир базмда қатнашдим. Ўша ерда ўта дид билан кийинган, тилла тақинчоқларга кўмилиб олган бир аёлни кўрдим. Унинг кийиниши ва ҳатти ҳаракатидан одамларга ёқмоқчи эканлиги жуда ҳам билиниб турарди. У кийими ва тақинчоқларига ҳазилакам пул сарфламаган, аммо юз ифодаси масаласида ўйлаб ҳам кўрмаганди. Қиёфасида, ҳаммадан ҳамиша норозилиги, худбинлиги акс этиб турарди. У аёл кишининг юз ифодаси либосларидан кўра муҳимроқ эканлиги ҳақидаги ҳаммага маълум ҳақиқатни тан олмасди. Орамизда кўпчилик ўзини худди ўша аёлдек тутса ажаб эмас. Қанчалик сўнгги урфда кийинманг, агар юзингизда самимий табассум бўлмаса, кишилар қалбини ром этолмайсиз.

Чарлз Шваб ўзининг табассуми миллион доллар туришини айтганди. Ва, у ҳақиқатни айтганди. Негаки унинг ўзига хослиги, ёқимтойлиги ва кўнгилларни забт эта олиш қобилияти жамики эришган муваффақиятларига асос бўлган эди. Иш ҳамма сўзлардан кучлироқ жаранглайди, табассум билан эса сиз одамларга: «Сиз менга ёқасиз. Сизни кўрганимдан бағоят хурсандман».

Носамимий, сохта табассум ҳақида нима дейиш мумкин? Йўқ, у билан ҳеч кимни алдаб бўлмайди. Биз унинг нотабиийлигини билиб, жаҳлимиз чиқади. Мен эса юракдан чиқиб, юракларни иситадиган ҳақиқий табассумни назарда тутаяпман. Юракдан чиқадиган табассум кўзларда акс этади ва бошқанинг ҳам қалбига ундан сўнг юзига кўчади.

Агар мен дўкон эгаси бўлганимда, олий маълумотли, жиддий қиёфали мутахассисдан кўра эндигина мактабни битирган, бироқ юзларида мафтункор табассум жилваланадиган қизларни сотувчиликка олган бўлардим.

Бирор киши ўзи қилаётган ишларидан завқланмас экан, иши унга қувонч бағишламас экан, у ҳеч қачон муваффақият қозонолмайди.

Агар кишилар сиз билан муносабатда дилкаш бўлишларини истасангиз, ўзингиз ҳам улар билан мулоқотда дилкашроқ бўлинг. Муқаддас Каломда шундай оят бор: «Одамлар сизга қандай муомала қилишларини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг (Матто 7:12).» Дейл Карнеги бир нечта ишбилармонлардан маълум бир вақт ичида кимгадир табассум билан мурожаат қилишни кейин эса натижасини айтиб беришни илтимос қилган.

Бир киши табассумининг натижасини гапириб берди: «Мен рафиқам билан 18 йилдан бери яшайман. Лекин бу йиллар давомида хотинимга камдан-кам кулиб қараганман. Мен энг бадқовоқ инсон эдим. Сизнинг илтимосингиздан кейин бир ҳафта мобайнида табассум тажрибасини ўтказдим. Биринчи куни нонушта қилаётиб, «Ҳайрли тонг, азизам,», деб рафиқамга табассум қилдим. Хотиним ўйланиб қолди, у қаттиқ таъсирланган эди. Мен унга бундан кейин ҳар доим шундай бўлади, дедим. Бу хонадонимга ўтган йиллар мобайнида кузатилмаган бахт-саодат олиб кирди».

Сиз хушчақчақликка мойил эмасмисиз? Унда нима қилиш керак? Иккита йўли бор. Биринчиси ўзингизни кулишга мажбур этинг. Шундай қилингки, ўзингизни бахтли хис эта билинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top