MP3

Ассалому алайкум. Азиз радиотингловчилар Исо Масиҳнинг садоқатли шогирдларидан бири бўлган Павлус ҳақида маълумот йиғиш қийин бўлмади. Чунки у ҳақида тарихий китобларда ҳам, Муқаддас Каломда ҳам бошқа шахсларга қараганда кўпроқ маълумот берилган. Энг аввало Павлус исмининг маъноси билан танишсак. Павлус «кичкина, аҳамиятсиз» деган маънони англатади. У Тарс шаҳрида туғилиб, зиёлилар оиласида улғайган. Ёшлигида Қуддусда устоз Гамалиелдан таълим олган. Ёшлигида у Масиҳийларга қарши бўлган фарзийлар партияси аъзоси эди. У эски ахд қонунларига амал қиладиган қонунчи шахс эди. У масиҳийларни тутиб қамоққа ташлашда катта жонбозлик кўрсатган. Баъзида уларга бўлган нафрати кучиданми, ёки ёш бўлгани учун ўзидан катталарга қанчалик яхши ишлашини кўрсатиб қўйиш учунми, масиҳийларни қувиб, қамоққа олиш ишларини ўзи сўраб оларди.

У Стефаннинг қатл қилинишида ҳам иштирок этган. Муқаддас Каломда ёзилишига кўра у яна бир сафар масиҳийларни қамаш учун Дамашққа йўл олган пайтда, Исо Масиҳ унга зоҳир бўлди. Кучли нурдан кўзлари ожиз бўлиб қолган Павлус Дамашққа келди. Дамашқда Ханания исмли масиҳий унинг кўзлари очилиши учун ибодат қилди. Шоул ўша ернинг ўзидаёқ Масиҳга имон келтирди. Шодлик ва севги туйғуси билан бошқа имонлилар олдига борганида, имонлиларнинг баъзилари ундан чўчиб, баъзилари совуқ қарши олди. Кўпчилиги бир овоздан уни ўз сафига қўшишдан бош тортди. Унинг чиндан ҳам масиҳий бўлганига шубҳа қилишарди. Чунки у масиҳийларнинг энг катта душманларидан бири эди. Аммо Барнабо исмли шогирд у билан дўстлашиб қолди. Барнабо исми «тасалли ўғли» деган маънони билдиради.

Павлус ўшанда хафа бўлган, умидсизликка тушган бўлса керак, ўша дамда тасалли берувчи Барнабо унга ёрдамга келди. У масиҳийларнинг ишларини яхши биларди. Худо уларга қандай вазифа берганидан хабардор эди. Унинг имонга келганини эшитган фарзийлар ва уламолар унинг ўзини ўлдиришни режа қилишди. Бундан хабар топиб Павлус Тарс шаҳрига қайтди. Павлус масиҳийларга раҳнамолик қилиш учун Антиохияга, Кичик Осиёга, Кипрга сафар қилди. Павлус Қуддусдаги иброний масиҳийларни «Масиҳ – фақат ибронийларнинг эмас, балки жамики инсонларнинг Нажоткоридир», — деб ишонтирди. Павлус табиатан қатъиятли, иродали, ўз ишончида собит турадиган, ва ўз вазифасини сидқидилдан бажарадиган, жиддий киши эди. У иккинчи марта сафар қилганида ўзи билан Силани ҳам олди. Иккиси Галатияга йўл олишди.

Листрада эса Тимофей деган йигитни учратиб уни ўзига шогирд қилиб олди. Филлипи шаҳрида эса у билан Силани уриб, зиндонга ташладилар. Зиндондан чиққач Коринфга бориб у ерда бир ярим йил хизмат қилди У қаерга борса ўша ерда бир мунча вақт яшаб имонлиларга йўл-йўриқ кўрсатар ва уларга таълим берарди Павлус Римга борар экан уни ўша ерда ўлдиришларини биларди У Рим фуқароси бўлгани учун римликлар қонунига кўра суд қилишни талаб қилди У давлат тепасида ўтирган кишиларга ҳам Масиҳ ҳақида айтишни маъқул кўрди Уни ҳам тахминан милодий 67йилда 64 ёшида Рим императори Нерон қатл қилишга буйруқ берди Уни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб бошидан жудо қилишди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top