3:00

Касалликларни шифолаш

MP3

Қадимги дунё тарихи биз ўйлагандан ҳам қизиқарлироқ бўлган. Қадимги экология ҳам касалликларга сабаб бўлган. Чанг хаво кўр бўлиб қолишни келтириб чиқарган. Кўпчилик кар ва соқов бўлган. Касалликларни шифолаш учун энг аввало улардан сақланиш қоидаларини ишлаб чиқишган. Бунинг учун халқ:

Баъзи озиқ махсулотларини истеъмол қилмаслиги

Яқин қариндошлар билан турмуш қурмаслиги

Ҳамма эркаклар жинсий касалликларнинг олдини олиш учун суннат қилинган бўлиши

Энг муҳими турмушда, кундалик ишларда ва жинсий ҳаётда тозаликка эътибор қилиши шарт бўлган.

Покланиш ёки тозалик ишлари билан руҳонийлар шуғулланган.

Ҳаммадан ҳам кўра руҳонийлар тозаланиш ишларига қаттиқ эътибор қаратиши ва бунга қаттиқ амал қилиши керак бўлган. Қадимда касалларни шифолаш ишлари руҳонийлар зиммасида бўлган. Шахсий гигиенага амал қилиш мақсадида одамлар турли хил мойлар, хушбўй моддалардан фойдаланишган. Бундай моддалар таркибига мирт, шафрон, мирра ва нард ўсимликлари кирган. Зайтун мойи ва «Галаад бальзами» ни ичга қабул қилишган ва яраларни тузатишда ишлатишган. Турли хил шифобахш ўтлар қон тўхтатишда, оғриқ қолдиришда, бактерияларни ўлдириб, яранинг газак олиб кетишини тўхтатишда ишлатилган. Масалан Исо Масиҳ хочда ўлаётганида унга аскарлар мирра аралаштирилган шароб тутқазишган. Кўпгина ўтлар чиндан ҳам шифобахш бўлган. Бироқ ўтлар ҳақида турли афсоналар ҳам тўқилган. Эмишки, меҳригиё ўти аёл кишининг хомиладор бўлишига ёрдам берармиш.

Синган оёқ ёки қўлларни латта билан қаттиқ боғлашган. Синган қўлларни боғлашда шина ишлатишган бўлса ҳам ажаб эмас. Эрамиздан аввалги даврда Исроилда ҳам жаррохлик операциялари ҳам амалга оширилишни бошлаган. Қадимги қўлёзмаларга кўра жаррохликни нотўғри амалга оширилган ёки беморнинг ўлимига сабаб бўлган шифокорни қўлини чопиш билан жазолашган. Жуда қадимдан Исроилда акушерлар ҳам бўлган. Шунга қарамай чақалоқлар ўлими сони катта бўлган. Аёллар туғиш чоғида боласидан жудо бўлмаслиги учун бундай тажрибали дояларга эҳтиёж сезишган. Дояларнинг бола туғдиришни ўрганиб олгунларига ҳам анча вақт ўтган деб ўйлаймиз. Акушерлик аёллар ўртасида энг ҳурматли касб саналган.

Ўша даврларда ҳатто она қорнида нотўғри жойлашган эгизакларни ҳам туғдириб олишга муваффақ бўлишган. Эрамизнинг бошига келиб эса жаррохлик анча ривожланди. Юнон файласуфи ва табиби Гиппократ тиббиётнинг асосий принципларини ишлаб чиққан. Ҳар бир давлатда, шаҳарда ва қишлоқларда шифокор бўлиши талаб этилган. Рим шаҳарларининг қолдиқлари орасидан археологлар жаррохлик асбобларини топишган. Александрия шаҳрида махсус шифокорлар мактаби бўлган. Муқаддас Каломда исми тилган олинган Лука, ҳаворий Павлуснинг ҳамроҳи шифокор бўлган. Маълумотларга қараганда тиш докторлари Мисрда эрамиздан аввалги 6 асрларда ҳам мавжуд бўлган. Ясама тилла тишлар бунга далил бўла олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top