3:24

Бошқа мўъжизалар

MP3

Ассалому алайкум. Агар қадим дунё тарихида инсониятни ҳайратга солган мўъжизаларнинг бари сақланиб қолган бўлганида, мўъжизалар бунёд бўлган шаҳарлардан сайёҳлар кети узилмаган бўларди. Аммо афсуски, инсон қўли билан бунёд этилган мўъжизаларнинг тўртинчиси ҳам бизгача сақланиб келмаган.

Тарих саҳифаларини вароқлар экансиз, дунёда инсоният қўли билан яратилган ҳеч бир нарса абадий эмаслигига гувоҳ бўласиз. Улар зарбаларга дош беролмай, йўқликка юз тутади. Бироқ барҳаёт Худонинг қўли билан яратилган инсоният ҳозиргача ҳам мавжуд. У Худонинг истаги билангина ҳаётдир. Худонинг мўъжизаси абадий. У ҳар биримизнинг ҳаётимизда мўъжиза қилишга қодир. У аввал ҳам ўзига ишонганлар ҳаётида мўъжизалар яратган, бугун ҳам шундай қила олади.

Тўғри айтасиз, бироқ қадимда инсоният бу ҳақида бош қотирмаган кўринади. Акс ҳолда ўзларига турли худоларнинг тасвирини яратиб олмаган бўлардилар. Артемида ибодатхонаси ҳақида эшитдингиз. Худди шундай мўъжизалардан бири Зевс ҳайкалидир. Мабодо Олимпиада ўйинлари ватани бўлмиш Грецияга борсангиз, ҳар доим бир нарсани ёдда тутинг: худди шу диёрда дунёнинг битта мўъжизаси бор. Яъни мамлакатнинг жанубида, Олимп тоғлари этагида, неча асрларки инсоният ақлини шошириб келаётган бир ибодатхона бўлиб, унинг тўрига юнонларнинг олий худоси – Зевс қиёфаси тасвирланган ҳайкал ўрнатилган. Бу ҳайкал ўз замонасининг машҳур ҳайкалтароши Фидий томонидан милоддан аввалги 4 асрда ясалган. Зевс ҳайкали тўртинчи мўъжизадир.

Келинг шу ҳайкал ҳақида маълумот беришни мен давом эттирай. Юқорида айтганимиздек, бу ҳайкал ҳам бус-бутунича бизга етиб келмаган. У ҳам ибодатхона билан бирга харобага айланган. Бироқ олимларнинг изланишлари бекор кетмади. Улар ҳайкалнинг аслида қанчалик улкан бўлганини аниқлашди. Аниқланишича унинг баландлиги 20 метр бўлган. У олтин, фил суяги, қора дарахт ва қимматбаҳо тошлардан ишланган. Ҳайкалнинг боши зайтун дарахти новдаларидан ясалган гулчамбар билан безатилган. Айтишларича, бу худолар ва одамлар ҳукмдори, осмон, момақалдироқ худосининг тинчликсеварлик белгиси эмиш. Зевснинг боши, елкаси, қўллари фил суягидан, чап елкасига ташланган кийими, сочи ва соқоли олтиндан ишланган. Фидий Зевсни инсоний олийҳиматлилик қиёфасида ифодалайди.

Тахминимча ўша даврда грецияликлар ҳақиқий Худонинг изланишида бўлиб, Зевсни ўйлаб топишган. Чунки уларнинг Зевсга берган тавсифлари барҳаёт Худонинг сифатларига ўхшаб кетади. Муқаддас Каломда Исо Масиҳнинг шогирди ҳаворий Павлус Афинага боргани ҳақида ёзилган. У ерда халқнинг азиз жойларини кезиб, «Номаълум Худога бағишланган», деб ёзилган қурбонгоҳни кўради. Демакки ўша даврларда инсоният ўзлари билган худолардан ташқари яна бир номаълум қудратли Худо борлигини ҳис қилишган. Бироқ ўша Худонинг кимлигини билишмаган. Павлус эса уларнинг художўйлигини кўриб, ўша Худонинг кимлигини англатди. Унинг бу гапларидан сўнг кўпчилик номаълум Худога имон келтириб, у ҳақида кўпроқ ўрганишни истаб қолишди. Агар Грецияликлар милоддан аввал ўша ўзлари билмаган Худо ҳақида билганларида овора бўлиб Зевснинг ҳайкалини ясамаган бўлардилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top