3:18

Мен чалғидим

MP3

Йўл. Биз ўз йўлимизни танлаб, йўл давомида диққатимизни йўлга қаратиб кетар эканмиз, ўз эҳтиётсизлигимиз бизни йўлдан чалғишимизга сабаб бўлади. Йўлдан оғиб кетиш ёки четлашиш жуда осон. Биз Худодан воз кечишни истамаган тақдиримизда ҳам йўлимизда учрайдиган тўсиқлар, шайтон васвасалари бизни ўзимиз билмаган ҳолда йўлдан оғиб кетишимизга ундайди. Бу гапларни беҳуда гапираётганим йўқ. Яқинда тасодифан бир аёлнинг эътирофини эшитиб қолдим. Бу мутлақо тасодиф эди. Мен метрода кетаётган эдим. Менга яқин бир жойда икки аёлнинг суҳбатлашаётнини эшитиб қолди. Улардан бири ўз ҳаётида бўлган бир воқеани ҳикоя қилиб бераётган эди.

Менимча мен бу воқеани биламан. Суҳбатга аралашганим учун узр. Суҳбатдошим менга ҳам бу гувоҳликни айтиб берган эди. Рухсат берсангиз гувоҳликни мен бошлаб берсам. Унинг исмини шартли равишда Гули деб атаймиз. У узоқ вақтдан буён жамоатга бормаган, турмуш қургач, оила, болалар, эр ташвиши деб, бунга қўли тегмасди. Эр-хотин бир-бирларини ҳаддан зиёд севар экан. Гули бундай бахтдан хурсанд эди-ю, барибир бахти кемтикдай эди. Чунки турмуш ўртоғи имонли эмасди. Шунинг учун ҳам уни мамнун қилиш учун, ўзи қизиқмаган ишларни қилишга мажбурдай сезарди ўзини.

Ҳа, Гулини тушунаман. Эри карта ўйинининг жинниси эди. Гулига эса бу нарса ёқмасди. У умуман бу ўйин ҳақида ҳеч нарса билмас, ва ўйнашни ҳам истамасди. Бироқ уйларига меҳмон келганида эри уни ҳам бу ўйинга тортарди. Охири эри учун бу ўйинни ўйнаб ўрганишга қарор қилди. Бошида зерикарли туюлган бу ўйин, охирида уни ўз домига торта бошлади. Гули бўш пайтларида ҳам эри билан шу ўйинни ўйнайдиган бўлди. Бу нарса эрига жуда ёқар, Гули эса ўйиндан кейин ўзини жуда ёмон ҳис қиларди. Нега дейсизми?

Негалигини мен айтиб бераман. Бу ўйинни мен ҳам биламан. Авваллари мен ҳам жуда яхши ўйнардим. Лекин ҳозир бунинг фойдасиз эканини билдим. Гули жамоатга бормаса ҳам ишдан, оиладан бўш пайтларида Калом ўқиш билан банд бўлар, бу унинг руҳан озиқлантирарди. Ана энди тасаввур қилиб кўринг, у бўш пайтларини эри билан карта ўйнашга сарфлагач, Калом ўқишга вақти умуман қолмади. Мана шу нарса унинг юрагини ҳижил қиларди. Муқаддас Руҳ уни безовта қилган бўлса ажаб эмас. Чунки Худо бошқа нарсани бут қилиб олишимизни истамайди. У рашкчи Худо.

Мутлақо тўғри айтдингиз. Мен ҳам карта ўйнашни ёқтирмайман. Агар Гулидек иш тутганимда менинг ҳам юрагим ҳижил бўлган бўларди. Ахир бошқа бир нарсани Худодан устун қўйиш мумкинми? Шундоқ ҳам биз аёлларнинг вақтимиз кам. Биз оила, эр, болалар деб Худога кўп вақт ажрата олмаймиз. Худо бизни тушунади. У Гулига ҳам шундай мулойимлик билан буни тушунтиди.

Бир куни Гули эрининг олдига келиб, бундан буён карта ўйнамаслигини айтди. Эри учун бу мутлақо кутилмаган ҳол эди. У нима учун хотини бундай қилаётганини билмасди. Гули ётиғи билан тушунтирди. У бўш пайтларини карта ўйнаб эмас, руҳи, қалби ва тўғри ҳаёт кечириши учун муҳим бўлган Калом ўқиш билан ўтказишни хоҳлаётганини айтди. Эри гарчи бу нарсаларни тўлиқ тушунмаса ҳам, хотини истаганидек йўл тутишига имкон берди. Гули суҳбатини тугатар экан, бир кун келиб, Худо эрининг ҳам юрагини очишига умид қилишини айтди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top