3:33

Қадимда метал қачондан ишлатила бошланган?

MP3

Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз археологияга ва тарихга қизиқадиганларга жуда маъқул бўлади. Ундан ташқари Муқаддас Каломда ёзилган илк одамлар тақдири билан қизиқадиганлар ҳам бу суҳбатимиздан уларнинг ҳаётлари ҳақида бебаҳо маълумотларни олишлари мумкин. Бугунги кунда кўпчилик олимлар ва тарихчилар метал одамлар томонидан эрамиздан аввалги 12 асрларда ишлатилишни бошланганига ишонишади. Улар қадимги замонни тош даври, Неолит даври, Халколит таври, Бронза даври ва темир даврига ажратишган. Уларнинг фикрича, бронза даври эрамиздан аввалги 2500 – 1,200 йиллардан бошланган. Темир даври эса эрамиздан аввалги 1,200 йил олдин бошланган. Бироқ 1933 йилда Доктор Франкфорт Шарқ Институти билан ҳамкорликда Бобилдаги Асмар ҳаробаларидан тахминан 180 км шимолий шарқдан темир пластинка топиб олган.

Ҳа. Бу ҳақида мен ҳам интернетдан ўқигандим. Бу топилма тахминан 2,700 йил олдин ясалгани маълум бўлди. Демак бошқа тарихчилар айтганидек темир ясаш 1200 йил олдин эмас ундан 1500 йил олдин ҳам маълум бўлган экан. Бошқа қазишмалар чоғида Бобил давлати темирдан хабарсиз одамлар бўлмагани маълум бўлди. Мисдан ясалган асбоблар Нух давридаги тошқиндан олдинги шаҳарлар ўрнидан топилди. Демак қадимги одамлар биз ўйлаганчалик, оми ва саводсиз бўлмаган эканлар. Қадимий қўлёзмаларда тошқиндан олдинги шоҳлар ҳақида маълумотлар бор. Уларга кўра 3,5, ва 6 чи шоҳлар айнан «Бадгургурру» деган шаҳарда ҳукмронлик қилишган. Шаҳар номи «Бронза жиҳозлар шаҳари» деган маънони англатади.

Бу шаҳарни ким бунёд этганини биласизми? Бу Одам Атонинг ўғли Қобил авлодларининг шаҳри бўлган. Шаҳарнинг исмига кўра улар бронза жиҳозлар ишлаб чиқариш билан машғул бўлган бўлишлари мумкин. У даврдаги одамлар жуда узоқ яшашган. Бобилликлардан ташқари, форслар, мисрликлар, ҳиндулар ва юнонлар ҳам узоқ яшайдиган одамлар бўлишган. Тарихий манбаалардан номлари келтирилган шоҳларнинг шаҳарларидан Нух давридаги тошқин ҳақида кўпроқ маълумот олса бўладиган жиҳозлар топилган. Бу топилмалар тошқиндан олдин одамлар нималар билан шуғулланганликлари, қандай жиҳозлар ишлатишганидан дарак беради. Тошқиндан олдин Эрид, Обейд, Эрех, Суса, Теп, Гавра, Ур, Киш, Фара, Сиппар, Ларса, Жемдет ва Наср деган шаҳарлар бўлган.

Узоқ қазишмалар мана шу шаҳарлар номини ва маданиятини ўрганиш имконини берди. Мана шу шаҳарларда олиб борилган қазишмалар чоғида археологлар бўялган бош суякларини, фируза рангли вазалар, мисдан ясалган болталар, мис ойналар, кетмонга ўхшаш асбобларни, ўроқлар ва тош асбобларни, чақмоқ тош, кварц, балиқ тутадиган илгакларни, қайиқлар чизмасини, ер ости ёқиш печларини, шиша идишларни, косметика, ғиштдан ясалган ибодатхоналар қолдиқларини, бўялган лой идишларни ва ҳатто арава ғилдирагини ҳам топишган. Бу нарсалар тошқиндан олдин одамлар анча ривожланган ҳаётда яшаганларни билдиради. Муқаддас Каломда Нуҳ ҳикояси тўлиқ баён этилган. Шунга қарамай, ўша даврдаги одамлар ҳақида маълумотлар йўқ. Фақат уларнинг ёвузликларга муккасидан кетганлари ҳақида ёзилган ҳолос. Агар сиз ҳам Нуҳ давридаги одамлар ҳаёти ҳақида кўпроқ билишни истасангиз бизнинг кейинги суҳбатларимизни ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top