3:27

Бизнес қилиш 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум бизнесмен тингловчилар. Биз ўтган сафар қоқи қилиш жараёнининг дудлаш босқичига келиб суҳбатимизни тугатган эдик. Бугун эса айнан ўша жойидан давом эттирамиз. Аммо суҳбатимизни тинглай олмай қолганлар учун қисқагина баён қилиб ўтамиз. Ўрик қоқи қилиш учун ўрикларнинг энг тоза ва яхши пишгани саралаб олинади, ювилади. Кейин эса иккига бўлиб, ёғоч тараларда дудлаш камерасига қуритишга қўйилади. Ёғоч тараларга қўйилгач, олтингугурт тутатиш жараёни тезда амалга оширилиши керак. Акс ҳолда ўриклар айний бошлайди. 100 кг ўрикка 1 кг миқдорда олтингугурт ишлатилади. Олтингугурт оддий гугурт билан ёқилади. Ажратилган олтингугуртнинг ҳаммаси ёниб тугаши керак.

Дудлаш камераси дедингиз-у, унинг қандай қилиниши кераклигини ҳам тингловчиларимизга айтиб ўтиш лозим. Дудлаш камераси ғишт ёки ёғоч каркасдан тайёрланиб, целлофан билан қопланади. Камера ҳаво кирмайдиган ҳолатда бўлади. Дудлаш камерасини ўриклар қўйилган ёғоч тараларнинг ўлчамига қараб тайёрланг. Олтингугуртни ёқиш учун камера олдидан эшикча қилинади. Олтингугуртнинг ўчмай ёниши кислород миқдорига боғлиқ. Шу билан бирга олтингугурт тутуни бутун камера бўйлаб бир маромда айланишини таъминлаш учун камера орқа деворининг тепа қисмидан ҳам битта тешикча очилади. Камеранинг олд томонидан тараларни қўйиш учун эшик қилинади. Агар дудхонани ёғоч карказдан қилсангиз эшик қилиш шарт эмас. Аввал тараларни устма-уст жойлаштириб, сўнг камерани целлофан билан ҳаво кирмайдиган қилиб ўраб чиқасиз.

Жуда аъло даражада тушунтиряпсиз. Қараб турсам, менга асло иш қолдирмайдиганга ўхшайсиз. Келинг мен ҳам бир иккита тавсияларни бериб ўтай. Олтингугурт солинган идиш тараларда 15 см узоқликда ёниши керак. Акс ҳолда тараларга зиён етиши мумкин. қилаётган қоқингиз яхши ва сифатли чиқиши учун олтингугурт сифатига ҳам эътибор беринг. Олтингугурт таркибининг тозалигига, ёнувчанлигини текшириб олинг. Бу билан қуритиш тугатилмайди. Олтингугурт билан 6-8 соат давомида дудлангач, ўриклар офтобда 1,5-2 кун давомида қуритилади. Агар ўрикларни бутун қуритаётган бўлсангиз, уларни қуритишга 3 кун вақт кетади. Кечки пайт эса ўриклар ёйилган тараларни йиғиштириб, тахлаб қўйиш керак. Чунки ўрикларни кечки шамоллардан, ҳайвонлардан ва шудрингдан сақлаш лозим. Қуритилган ўриклар яна 1,5 кун давомида салқин жойда сақланади.

Биз ўрик қуритиш ҳақида ҳамма маълумотларни бердик. Аммо ўрик қоқи қилиш учун жойнинг ҳам аҳамияти катта. Сиз қоқи қилаётган майдон чанг кўтарилиши мумкин бўлган жойлардан узоқроқда бўлиши керак. Уй ҳайвонлари ёки шунга ўхшаш майдон тозалигига зиён етказадиган объектлардан узоқроқда бўлгани маъқул. Майдон текис асфальт ёки бетондан бўлса яна ҳам яхши.

Ўтган сафар помидор қоқи қилиш бўйича ҳам маслаҳатлар бериб ўтамиз деб ваъда берган эдик. Помидор қоқи ҳам деярли ўрик қоқи каби қуритилади. Бироқ қоқи учун танланадиган помидорлар «носқовоқ»қа ўхшаш «гўштли» навлардан бўлиши лозим. Сувли навлари қоқи қилишга ярамайди. Тарага қўйилган помидорлар дудлаш камерасида 4 соат туриши керак. Олтингугурт эса 100 кг помидорга 0,5 кг ишлатилади. Улар 4-5 кун давомида қуритилади

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top