3:07

Ажрашиш муаммони ҳал қилмайди

MP3

Ассалому алайкум. Оилавий ҳаёт ҳеч қачон осон бўлмаган. Оилавий ҳаётда қийинчиликлар ҳам бахтли онлар ҳам бўлади. Афсуски турмуш ўртоқлар бир-бирлари билан чиқишолмай қолган пайтларида, ўша бахтли дамларни унутадилар. Нега чиқишолмай қоладилар? Ўртада келиб чиқадиган жанжалларда ким айбдор.

Тўхтанг, бунда айбдор бир томон бўлмайди. Қарс икки қўлдан чиққанидек, жанжалларда ҳам икки томоннинг ҳам ҳиссаси бўлади. Бироқ ҳозир биз жанжалларда асосан ким айбдор бўлиши ҳақида эмас, уларнинг сабаби ва ажрашиб осонгина муаммони ҳал қилиб бўлмаслиги ҳақида суҳбатлашаяпмиз.

Хўш, жанжалларнинг асосий сабаби нимада? Уларни осонгина ҳал қилиш мумкинми? Мен эркаклар номидан уларнинг хатосини гапира қолай. Севиб турмуш қурган эркаклар, кейинчалик аёлларига нисбатан нега совуб кетишининг сабаби бор. Турмуш қурмасдан олдин, йигит яхши кўрган қизининг нималарни ёқтириши ва нималарни ёқтирмаслиги ҳақида билиб олишга ҳаракат қилади.

Шундайми? Демак, турмуш қуришдан олдин, эркак севган аёлини яхшилаб ўрганади. Уни билиб олиш учун хушомадлар қилади, эътиборли бўлади, севгисини турли йўллар билан кўрсатади. Турмуш қуриб бўлгач, эса бутунлай бу нарсаларни унутади. Шўрлик аёл тўйдан олдин унинг меҳрибонлигига, эътиборига, самимий хушомадларига ўрганиб қолган. Бўлажак турмуш ўртоғини мана шундай тасаввур қилган. Тўйдан кейин эса эрининг аслида бошқача инсон эканлигини кўриб, ҳафсаласи пир бўлмайдими?

Албатта ҳафсаласи пир бўлади. Шундай бўлса ҳам, эрининг эътиборини қозона олиши керак. Биз эркаклар оила ташвиши елкамизга тушгач, эр-хотин муносабатларидан кўра, оилавий мажбуриятимизни биринчи ўринга қўямиз. Фикру-зикримиз оилани таъминлай олиш ва яхши оила бошлиғи бўлиш ҳақида бўлади. Мана шунинг учун ҳам муносабатлар иккинчи ўринга чиқиб қолади. Уйландим-ку, энди хотиним ҳеч қаёққа кетмайди дея эътиборсиз бўламиз.

Мана шу эътиборсизликлар аёлнинг ҳам кўнглини совутади. У ҳам эрига нисбатан жиззаки, совуққон, эътиборсиз қилиб қўяди. Агар эркак аёлини худди гулни парвариш қилгандек парвариш қилса, унга вақтида эътибор қилса, меҳр берса, аёл гуллаб яшнайди. Аксинча бўлса, қуриб қолади. Бу суҳбат давомида фақат эркакларни айбламоқчи эмасмиз, оилада қандай келишмовчилик бўлса, бир томон донолик билан муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилиши мумкин.

Сиз ҳақсиз. Эр-хотин ўртасига совуқчилик тушган бўлса, бу муаммони ажрашиш ҳал қилмайди. Эркаклар ажрашиб бошқа яхшироғига уйланаман, дейди. аёллар ҳам турмуш қуриб, азобда ўтадиган бўлсам, яхшиси эрсиз яшайман дейди. бироқ бу муаммонинг ечими эмас. Дунёда идеал аёл ёки идеал эркак йўқ. Ҳаммасининг ҳам ўз камчиликлари, ёмон одатлари бор. Бирини қўйиб бошқаси билан турмуш қуриш, кишига бахт келтирмайди. Кейинги суҳбатимизда ажрашиш остонасида турганлар учун махсус суҳбат тайёрлаганмиз, кейинги суҳбатимизни ўтказиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top