3:23

Икки дунё учрашуви

MP3

Ассалому алайкум. Биз ёш бўлганимизда ҳиндулар ҳақидаги фильмларни мириқиб томоша қилар ва Чингачгук ва ҳиндулар ҳақидаги китобларни севиб ўқирдик. Бу қизиқиш сизларда ҳам бўлган бўлса, бугун ҳиндуларнинг машҳур қабилаларидан бири бўлган Ацтеклар ҳақида бир афсонани айтиб бераман. Бу афсонага уларнинг ўзлари ҳам ишонишган. Ацтеклар ўлпонлари ва жоҳиллиги билан атрофдаги бошқа қабилаларни ўзларига қарши қилиб қўйганди. 1519 йил улар учун жуда омадсиз келди. Далалар ҳосил бермади, одамлар оч қолди. Ацтеклар руҳонийлари осмонда ғалати ўзгаришларни пайқадилар. Ацтеклар ҳукмдори Монтезума 2 чи ҳам жуда саросимага тушиб қолганди. Руҳонийлар ўзаро жанжаллашишарди. Улар энди афсонадаги оқ танли соқолли Кетзалкоатл исмли илоҳий зотнинг келиб уларга ёрдам беришидан умидвор эди.

Ўша йили ацтеклар чиндан ҳам ўша афсонадаги илоҳий зотнинг ёрдамига муҳтож эдилар. Кунларнинг бирида Монтезуманинг аскарлари қирғоққа яқин жойда соқолли кишини кўрганларини айтиб қолди. Улар совға саломлар ва катта тайёргарлик билан илоҳий зот Кетзалкоатлни кутиб олишга ҳозирлик кўришди. Бу Кетзалкоатл деган илоҳий зот аслида испаниялик Фернандо Кортес бўлиб Испаниядан ўзи билан 600 аскар олиб келган эди. Уларнинг мақсади янги очилган ердаги олтинлар ва бойликларга эга бўлиш эди. Қирғоққа чиқишгач Фернандо аскарларнинг ҳеч бири ортга қайтиб кетолмаслиги учун кемаларни ёқишга буйруқ берди. Бу ердаги олтинларнинг кўплиги ҳақидаги маълумот бошқа испанларни ҳам бошлаб келишини истамади. У ацтеклар атрофидаги аллақачон ацтекларга душман бўлиб қолган қабилалар билан тил бириктирди.

Фернандо ўзи билан бирга бир нечта аскарларини олиб Ацтеклар қароргоҳига борди. Улар ацтекларнинг руҳонийларини алмаштириб, ҳаммасини Христиан динига киргизмоқчи бўлди. Бироқ ацтеклар бунга рози бўлмади. Яна қўшни қабилаларнинг ёрдами керак бўлиб қолди. Қўшни қабила сардори Юкатан ўзининг энг қобилиятли қулларидан бири Малинче деган қизни Кортесга ёрдамчи қилиб берди. Бу қиз бир нечта тилда сўзлаша олар ва ўта зеҳнли эди. Тез орада испан тилини ўрганиб олган Малинче Фернандо Кортесга энг яхши таржимон ва садоқатли айғоқчи бўлиб қолди.

Шу қиз орқали у ацтеклар ва атрофдаги бошқа қабилалар ҳақида кўп маълумотга эга бўлди. У ўз аскарлари билан ацтеклар устига юриш бошлади. Гарчи Ацтек қабиласи илгари бундай баҳайбат хайвон отни кўрмаган бўлса ҳам, тиш-тирноғи билан испанларга қарши чиқди. Кортес ортга қайтишга мажбур бўлди.

Бироқ у тез орада бошқа бир гуруҳ аскарлар билан Ацтекларнинг шаҳри Теночтитланга қайтиб келди. Агар ёдингизда бўлса бу халқ жуда ақлли бўлиб, шаҳарга тоза сув келадиган, тошдан ўйиб ишланган каналлар қуришганди.

Кортес ана шу тоза сув каналларини бекитиб қўйди. Ацтек қабиласи тоза сувсиз қолди. Ҳосили ҳам ўша йили яхши бўлмаган ацтеклар бутунлар испанлар қуршовида қолди. Ацтекларнинг қирилиб кетишига фақат урушлар эмас, Испанлар олиб келган касалликлар ҳам сабаб бўлди. Чунки кўпгина ҳинду қабилаларининг организми янги касалликка қаршилик кўрсата олмаганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top