3:04

Эслаб қолиш усуллари

MP3

Ассалому алайкум. Инсон зоти жуда қизиқ қилиб яратилган. Бунинг учун Худовандни ҳар қанча мақтасак арзийди. Ҳеч биримиз бир-биримизга ўхшамаймиз. Кўринишимизда, сифатларимизда, ва дунёқарашларимизда ҳам. Худонинг донолигини атрофдаги табиатга, инсонларга қараб билиб олиш мумкин. Шунингдек, ўрганиш усулимизга қараб ҳам. Биласиз, хотира инсон ҳаётида катта роль ўйнайди. Агар ҳаётимиз давомида эслаб қолиш қобилияти бўлмаганида, ҳеч ким бўлиб ўтиб кетардик. Билимга, мартабага ва ҳурматга эга бўлолмасдик. Бу дунёда инсон бўлиб яшашимиз учун ҳам эслаб қолиш қобилияти муҳим. Бироқ ҳамма ҳам бирдай эмас. Кимдир рақамни бир марта айтишингиз билан эслаб қолади. Бошқалар эса буни кўриши керак.

Агар кишиларнинг эслаб қолиш қобилиятини, йўлларини ўрганмоқчи бўлсангиз, бирор бир ўқув юртига бориб, талабаларда қўллаб кўришингиз мумкин. Сиз ўрганганларини яхши эслаб қоладиган талабаларни кўплаб учратасиз, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам бир хил йўл билан маълумотларни йиғиб сақлаш «хонасига» олиб боролмайди. Кўпчилик талабалар, ўрганаётган маълумотини кўзлари билан кўришлари керак. Бундай талабалар, бинолар кўринишини чизишга, одамлар юзини эслаб қолишга, ва борган жойларини эслаб қолишга жуда уста бўладилар. Бундай талабалар, чизмалар чизишга, дизайнерлик қобилиятига эга бўладилар. Айнан кўриш қобилияти кучли талабалардан кучли ижодкор шахслар чиқади. Уларнинг кўриш хотираси кучли ишлайди.

Яна бошқа бир турдаги талабалар эшитган нарсаларини эслаб қолишга уста бўладилар. Бундайлар эшитган сўзлар ва гапларни яхши ёдда сақлайдилар. Улар эшитган ҳикояларини, йўл-йўриқларни яхши эслаб қоладилар. Бу нарса уларга ёзиш ва ўқишда катта ёрдам беради. Ундан ташқари эшитиш орқали эслаб қолишга уста талабалар, мусиқаларни ҳам яхши ёдда сақлайдилар. Бундай кишилардан яхши бастакорлар, қўшиқчилар ва ёзувчилар чиқиши мумкин. Ундан ташқари бундай кишилар, ўтирган давраларни қизиқ ҳикоялари билан, антиқа маълумотлари билан қизитадилар.

Хотиранинг қандай ишлаши ҳақида билиш ота-оналарга жуда қўл келади. Улар шу маълумотлар асосида фарзандларининг қандай йўл билан нарсаларни эслаб қолишларини билиб олишлари мумкин. Шунга қараб, уларнинг билим доирасини кенгайтиришга имконият топиш мумкин.

Биз нарсаларни эслаб қолишга уринганимизда миямиз қуйидаги ишларни бажараётган бўлади:

Миямиз маълумотни яхши тушуниб олишга ҳаракат қилади.

Энг муҳим маълумотларни танлаб эслаб қолишга ҳаракат қилади.

Олинган маълумотларни қайта жойлаштириб, энг муҳим қисмларинигина сақлаб қолади.

Киши ўрганганларини қайта-қайта такрорлаганида мия маълумотни чуқур сингдиради. Шу орқали мияда чуқур чизиқчалар пайдо бўлади.

Мия олинган маълумотни тартиб билан сақлайди. Эътиборли бўлмаган талабаларнинг мияси маълумотнинг муҳим қисмини сақлаб қолмайди. Эслаб қолиш учун энг муҳим нарса бу диққатли бўлишдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top