Ассалому алайкум. Худога шукрки, У бизни фикрлашга, қодир қилиб яратган. Биз қиладиган ҳар бир ишимизни, ўйлаб торозига солиб кўришимиз мумкин. Ҳаёт эканмиз, миямиз тинимсиз ишлайди. Ёшликдан мактабда ўқиб, билимларимизни кенгайтирамиз, кейинчалик институтларга борамиз, кейин бирор бир ишга жойлашамиз. Ҳаётимизнинг қайси қисмида бўлмасин, миямиз ўрганишдан, фикрлашдан тўхтамайди. Дунёда қанча одам бўлса, шунча турдаги миялар мавжуд. Ҳар бир одамнинг мияси ўзига ҳос тарзда ишлайди. Баъзиларнинг мияси санъат ва мусиқага, яхши ишласа, бошқаларники, аниқ фанларга яхши ишлайди. Ҳеч кимнинг мияси мутлақо мукаммал тарзда ишламайди. Масалан мен ҳалигача ҳам ҳуштак чалишни билмайман. Бошқалар учун эса бундан осони йўқ.
Тўғри айтасиз, атрофимизда кўпчилик яқинда танишган одамнинг исмини эслай олмай қийналади, яъни кўпчиликда исмларни эслай олмаслик ёки телефон рақамларини эслай олмаслик камчилиги бор. Чунки ҳар бир одамнинг миясида ўзига яраша камчиликлари ва кучли томонлари бор. Ҳар бир киши, ўз уқувсизлигига қарши чора топа олади. Масалан, мен сонларни яхши эслаб қололмайман, бироқ бунга чора топганман. Доимо ёнимда ён дафтарча олиб юраман. Қачон кимгадир қўнғироқ қилиш керак бўлиб қолса, ён дафтарчамга қарайман. Бироз вақтимни олса ҳам, ўз-ўзимни койишдан кўра яхшироқ. Ҳар бир одам ўзининг камчилигидан келиб чиққан ҳолда уқувсизлигига чора топа олади. Бироқ болаларимиз бу ҳақида ҳеч нарса билишмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда сабр-тоқатли бўлишимиз мумкинми? Баъзида бунинг уддасидан чиқа олмаймиз.
Миямиздаги камчиликлар, ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ўрганиш борасидаги тартибсизлик у қадар даҳшатли эмас. Агар у ёки бу жойингиз оғриса, уни дори-дармонлар билан даволаш мумкин, бироқ уқувсизликни даволаш қийин. Уни йўқотиб юбориш учун йиллар баъзан бир умр керак бўлиши мумкин. Аммо тушкунликка тушманг, бу уқувсизликни бутунлай ёмон деб бўлмайди. Аксинча, миянгизда у ёки бу нарсага уқувсизлик, куч ва иродани шакллантириши мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Масалан, ўзингиздаги уқувсизликка қарши курашиш, ўзингиз ҳақингизда тўғри фикрлашга , муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериши ва охири ғалаба қозонишга ўргатиши мумкин.
Биласизми, бундай одамлар қийинчиликдан қўрқмайдиган, ўз уқувсизликлари билан келишиб, яшайдиган ёки бўлмаса уқувсизликлари устида ғалаба қозонадиган бўлишади. Агар уқувсизлиги билан курашадиган болалар бўлса, уларга ҳавас қилмасликнинг иложи йўқ. Бундай болалар бошқа, мактабда аъло баҳоларга ўқийдиганлардан кўра ҳаётнинг қийинчиликлари, ҳақида тезроқ маълумотга эга бўладилар ва келажакда бўладиган қийинчиликларни осонгина енгиб ўтадилар.
Афсуски, миянинг бирор нарсага уқувсизлиги, ҳеч кимга маъқул эмас. Уқувсизликнинг яхши томонлари борлиги ҳақида қанчалик кўп гапирмайлик, ҳамма бирдек, идеал одам бўлишни истайди. Бу дунёда ҳеч ким бир хил эмас. Ҳамманинг ўзига яраша камчиликлари, қобилиятлари ва ютуқлари бўлади. www.najot .com сиз учун энг яхши маълумот манбаидир.