3:17

Ўйинлар

MP3

Ассалому алайкум. Ота-оналар ва бобо-бувилар ўсиб келаётган ёш авлод учун тўлиқ масъулдирлар. Уларни келажакда оилавий ҳаётга, одамлар билан муносабатга, қийинчиликларни енгишга ўргатиш ота-онанинг зиммасида. Тарбия жараёнида болани бир қолипга солиб қўймасликка ҳаракат қилинг. Қизингизга: «Сен қиз боласан-а, машина ўйнашинг нимаси?», ёки ўғлингизга: «Қизларга ўхшаб қўғирчоқ ўйнаб ўтиришингни қара», — каби гапларни айтманг. Биз кўпинча ўйинларни болаларнинг жинсига қараб ажратамиз. Масалан, машинани ўғил болалар ўйнаши керак, ёки қўғирчоқни қизлар ўйнаши керак деймиз. Ундай бўлмаса-чи? Қиз бола қўғирчоқ ўйнар экан, бу нарса қизчада оналик меҳри пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Ўғил болада эса оталик меҳрини шакллантиради. Бола қизларнинг ошхона анжомлари ўйинини ўйнаса нима бўпти. Келажакда балки бу бола етук ошпаз бўлиб етишар. Ошпаз бўлмаган тақдирда ҳам турмуш қургандан сўнг, аёлига ошхона ишларида ёрдам берар. Қизларнинг машина ўйнаши ёки велосипед ҳайдаши ҳам қўрқинчли эмас. Агар қизингиз сиздан машина ёки велосипед олиб беришни сўраса, унинг илтимосини рад этманг. Агар у велосипед сингари техника воситаларини минишдан хабардор бўлса, бу нарса келажакда унга асқотиши шубҳасиз. Бир вақтлар бола, айниқса ўғил бола тарбияси аёлларга ҳос эмас деб қаралган.

Тўғри бу ҳақида мен ҳам эшитгандим. Сиз қайси мисолни келтирмоқчи эдингиз билмадим-у, аммо мен қадимги Спартада ўғил болаларни онасидан ажратиб олганларини биламан. Қадимги Спарталикларнинг фикрича, ўғил болани онаси тарбияласа ҳақиқий йигит бўлиб улғаймайди. Шунинг учун ҳам уларни гўдакликлариданоқ онасидан ажратиб олиб, эркак тарбиячиларга беришган. Уларнинг фикрича фақат шу йўл билангина бола ҳақиқий йигит бўлиб етишиши мумкин экан. Қадимда ўғил бола тарбиясига жуда катта аҳамият беришган. Бир аслзода бола ёшлигиданоқ, эркаклар бажариши мумкин бўлган ҳамма ишларни қилишга ўрганган. От миниш, қилич ишлатиш, ов қилиш, курашга тушиш, сузиш ва ҳокозо. Бу нарсалар қатъий назорат остида ўргатилган.

Инқилобгача бўлган даврда эса аслзода оилаларда ўғил фарзандлар учун алоҳида эркак энагалар ёллашган. Шу тариқа улар болага эркакка хос бўлган фазилатларни сингдиришган. Қадимда ҳинду оиласидаги эркак зоти жангда халок бўлса, ўша оиладаги ўғил боланинг тарбиясига бошқа қариндошлари масъул бўлган. Қариндошлари ҳам жангда ўлиб кетган бўлса, она ота ролида боласига ов қилишни, жанг санъатини, табиатни ҳурмат қилишни ўргатган. Бу болага қабила сардори ҳам масъул бўлган.

Аксарият холларда ўғил бола тарбияси билан она шуғулланаётган айни вақтда улар кучли жинс вакиллари билан мулоқотда бўлиши жуда муҳим. Агар боланинг ота билан мулоқот қилишининг иложи бўлмаса эркак қариндошлари – отаси, ака-укалари билан муносабатда бўлиши тавсия этилади.

Айниқса ўсмир фарзандлар бу ёшда оталарининг кўмагига ва маслаҳатларига муҳтож бўлишади. Вақтида отасининг меҳрига, кўмакларига ва маслаҳатига эга бўлган ўсмир йигитлар келажакда комил инсон бўлиб етишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top