3:29

Имон ва ибодат

MP3

Ассалому алайкум. Суҳбатимизни бошлашдан олдин, бир воқеани кўз олдингизга келтиришингизга ёрдам берсам. Тўғрисини айтсам, бу воқеани китобда ўқигандим. Уни ўқидим-у, дарҳол ўзим ва Худо ҳақида ўйладим. Бир киши шундай ёзган: мен ўрмон яқинида жойлашган уйда яшардим. Ҳар тонг уйғониб, бир тўда итларнинг ҳуришини эшитарди. Бир куни қизиқиб, ҳовлидан ташқарига чиқадим. Бирдан кўзим кийикка тушди. У итлардан қочгани жой изларди. У югуриб ҳолдан тойган, атрофда уйлар, тўсиқлар қочгани жой йўқ эди. Кутилмаганда, у мен томонга қараб югурди. Шошиб қолдим, бир зумда у мен турган жойга келиб икки оёғини букиб бошини оёқларим орасига суқди. Унинг бу ҳаракатидан кейин, мендан паноҳ топмоқчи эканини англадим. Шйу заҳоти, ёнимда турган бир тайёқни олиб, итларни қувдим.

Шунда кийикнинг ақлига қойил қолдим. Шу топда уни дунёнинг барча итлари ҳам қўлга туширолмаган бўларди. Чунки у яратилган жонзотларнинг энг қудратлиси, инсондан паноҳ топган эди.

Худди ёш кийик каби инсон ожизлиги Қудратли Худога мурожаат қилса, ҳар қандай дахшат чекинади. Воқеадаги итлар каби гуноҳ йиртқичлари жонимиз ортидан тушган бўлса, фақатгина Қудратли Худовандимиз қўллари томон югуришимиз мумкин.

Имон ва Ибодат нима ўзи? Бу иккиси бир-бирисиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Имонни бир инсонга ўхшатсак, ибодат унинг имон билан Худога томон чўзилган қўлларидир. Имон ва ибодат билан биз кўзларимиз билан кўриб бўлмайдиган, ақлимиз ишонмайдиган нарсаларга ишонамиз ва дилимиздагиларни Худога топширамиз.

Ибодат, Имон ишонадиган ва унга тирмашган нарсаларнинг Худога бўлган изҳоридир. Ҳақиқий художўйлик, имон ва ибодатдан иборатдир. Имон ибодат қилишдан тўхтаган заҳоти ўлади. Имон имконсиз нарсаларни амалга оширади, чунки у Худонинг биз учун ҳаракат қилишига ишонади. Ибодат Имонни Худога беради, Худо эса дунёга. Фақат Худо тоғларни ҳам силжитишга қодир, имон билан қилинган ибодат эса Худони ҳаракатга келтиради. Исо Масиҳнинг анжир дарахтини билан қилган мўъжизаси ёдингиздами? Биргина сўзи туфайли, анжир дарахти қуриб қолган эди. Исо, шундан сўнг шогирдларига: «Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: «Қўпорилиб, денгизга отил, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади».(Марк 11:23)

Биздаги кучли имон имконсиз нарсаларни бажаришга қодир. Албатта, дарахтни қўпоришга ҳожат йўқ. Исо бу билан шогирдларини ва бизни кучли имон соҳиблари бўлишга ундаяпти. У сўзини давом эттириб шундай дейди: «Бинобарин сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар» (Матто 11:24). Биз Худодан бирор нарса сўрамоқчи бўлсак, Каломдаги мана шу ҳақиқатни тутиб, сўрашимиз керак. Ҳар сафар ибодат қилар экансиз, энг аввало Худога бўлган ишончингизни текширинг. Унинг қудратига, барҳаётлигига ишонмай туриб, бирор нарса сўраб овора бўлманг. Дўстлар, биз билан имон, ибодат, Худо билан муносабат, муҳаббат, иноят ва бошқа мавзуларда бемалол суҳбатлашишингиз мумкин. Бунинг учун бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com манзилимизга мурожаат қилинг. Сизни бажонудил тинглаймиз ва керакли маслаҳатлар берамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top