3:13

Дўстона муносабат

MP3

Ассалому алайкум. Оила. Хонадон. Бу сўзлар нафақат катталар, балки болалар учун ҳам оҳанграбодай жаранглаши ва болани ўзига тортиши керак. Болалар катта бўлгани сари, улар билан бўладиган муносабатни бироз ўзгартириш керак. Масалан, болаларингиз билан дўстона муносабат ўрнатишни, оилада ота-она ва бола ўртасида муҳаббат ҳукмрон бўлишини истасангиз, фарзандларингиз билан кўпроқ гаплашинг. Бугина эмас, фарзандларингизга сизлар билан гаплашишни ўргатинг. Бунинг учун энг аввало ўзингиз намуна бўлишингиз керак. Масалан, дастлабки вақтларда болангизда мактаби, дўстлари, қизиқишлари ёки бўлмаса бугун нималар қилгани ҳақида гаплашсангиз, кейинчалик болангизнинг ўзи бу нарсага одатланиб, ўзи гап бошлайдиган бўлади. Ҳеч қачон фарзандингиз билан бўладиган суҳбатни кейинга сурманг.

Футбол томоша қилиш ёки идиш-товоқ ювиш кутиб туриши мумкин, аммо фарзандингиз кутиб туролмайди. Агар кутиб туришини сўрасангиз, бир оздан сўнг фикрини ўзгартириши ва сиз билан биринчи марта хоҳлаганидай гаплашмаслиги ёки умуман дилидаги айтмай қўйиши мумкин. Бола билан суҳбат бошлашнинг энг самарали усули бу болангизнинг қизиққан мавзуси ҳақида гаплашишдир. Унинг қизиққан нарсаларига ижобий ёндошишга ҳаракат қилинг. Масалан, бугунги кунда болаларнинг кўпчилиги реп ёки ҳип-хоп йўналишидаги мусиқага жуда қизиқади. Бизнинг давримизда ундай эди, бизнинг давримизда бундай эди, деб болангизни зериктирманг. Сиз ҳам бир вақтлар ёш бўлгансиз, ота-онангиз ёқтирмаган «Модерн Токинг» деган гурух қўшиқларини севиб тинглагансиз. Фарзандингиз ҳам ҳозир шундай ёшда.

Унга севимли мусиқасини тинглашни, қизиққан нарсалари билан шуғулланишини маън қилманг. Шу билан фарзандингиз ва сизнинг ўртангизда муносабат, мулоқот ва дўстлик ўрнатилади.

Баъзида фарзанд бирор нарса ҳақида гаплашишни истайди-ю, гапни нимадан бошлашни билмайди. Унинг шундай ҳолатда эканини ҳис қилсангиз, гапларини ёзма шаклда беришини таклиф қилиб кўринг. Ëки ҳеч бўлмаса, нималар ҳақида гаплашмоқчи бўлса, ўшалар ҳақида кичик эслатма ёзиб олсин. Шунда нима ҳақида гаплашмоқчи экани ёдидан кўтарилмайди. Бу борада ҳам ўзингиз ташаббус кўрсатинг. Дастлаб, унинг қалбидагиларни сўраб билиб олишга ҳаракат қилинг. Агар дилидагини изҳор қилолмаса, ёзма шаклда айтишига унданг.

Биринчи бўлиб ўзингиз бунга мисол келтиринг. Ўғлингизнинг ютуқларидан фаҳрланаётганингизни ёзиб, уни руҳлантирадиган хат ёзинг.

Оиладаги яна бир муҳим нарса — бу ота-онанинг чекловларидир. Бола ёш бўлганида, ота-онанинг чекловларини осон қабул қилиши ва уларга итоат қилиши мумкин. Чунки ўша пайтда улар бутунлай, ота-онага боғлиқ бўлади. Уларсиз ҳеч-нарса қилолмайди. Аммо катта бўла боргани сайин, фарзандлар ўзларини мустақил сеза бошлайдилар, ўзларича фикрлайдилар, фикрларини тўғри деб ҳисоблайдилар. Шунинг оқибатида ота-онанинг чекловлари улар учун ортиқчадай туюлади. Агар болаларингиз сиз қўйган чекловларни осон қабул қилишларини истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимизга кириб ўзингизга керакли маълумотни олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top