2:58

Болаларнинг ўсишига ёрдам 144

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарлар. Сизлар билан яна радио орқали дийдор учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Барча оилада кимдир оиланинг руҳий томонини бошқариб бориши керак.

Айниқса бундай вазифа оталарга кўпроқ юклатилади. Қачонлардир сиз оилангизни бошқариш учун Худованддан донолик сўраганмисиз? Ёки кимдир сиз учун, сизнинг оилангиз учун Худо донолик беришини сўраганини эшитганмисиз? Бўлиши мумкин, лекин кимдир барибир доимо сиз учун Худованддан доноликни узлуксиз сўрамаса керак.

Сабаби, ҳар бир кишининг ўзига яраша амалга ошириши керак бўлган ишлари бор. Оила ташвиши эса ҳамманинг ўзига тегишлидир. Кўпинча, сиз масиҳиймисиз, деб бериладиган саволга баралла “ҳа” деб жавоб беришга ўрганиб қолганмиз. Бу туғри. Лекин шунга қарамай, донолик ҳақида Худованддан охирги дақиқаларда ва шунга мажбур бўлиб қолганимиздагина сўраймиз.

Агар оилада ҳаммаси жойида бўлса, болаларимиз бахтли бўлсалар ва доимо бизга қулоқ солсалар, ҳаммаси жойидагидек кўринади. Худодан фақатгина донолик эмас, балки бошқа нарса ҳам сўрашни ёдимиздан чиқариб қўямиз. Мана шу айтганларимиз салгина изидан чиқса, “Худойим, менга ёрдам бер, менга донолик бер”, дея ибодат қиламиз.

Донолик барча муаммоларни тез ҳал этувчи дори эмас. Барча муаммоларимизни ҳал қилишнинг ягона йўли — Муқаддас Китобдаги маслаҳатларга қулоқ тутиш ва уларни бажариш деб ўйлайман. Масалан, Сулаймон ҳикматлари китобида ҳар биримиз учун ажойиб маслаҳатлар бор. Ўйлайманки, ҳикматларни яхши билиш — руҳий ҳаётимизда ва оиламизни тўғри бошқара олишимизда бизнинг энг тўғри маслаҳатчимиздир.

Муқаддас Китоб орқали Худованд бизга йўл кўрсатади. Шунинг учун ҳам каломни ўқиб ўрганиб, ўзимизга катта доноликни олишимиз мумкин экан. Ҳар бир ота-она ўз фарзандларини Худога бўлган севгини кўрсатиб ва айнан шу севгини уларда ҳам ўстириб тарбиялаши тўғри бўлади. Айниқса ҳозирги биз яшаб турган замонда бу жуда муҳим.

Биз Исо Масиҳга ишонамиз. У Ўзига қулоқ солганларга абадий ҳаётни ваъда беради. Болаларга шундай тарбия берайликки, улар фақатгина Худованддан умид қилиб яшашни ўрганишсин. Доимо оилангиз аъзоларининг ҳар бири учун алоҳида ибодатда бўлинг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бизнинг интернет сайтимиздан фойдаланиб, ўзингиз учун керакли бўлган кўпгина маслаҳатларни олишингиз мумкин.

Манзилимизни сиз, азизларга, яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top