3:15

Руҳий ғалаба 84

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Бугун мен Ғолиббек “Дилкаш” радиосининг шинамгина студиясидаман. Ҳурматли радио тингловчи, тирик Худованд бизларни танлаб, ҳар биримизга Ўзининг абадий ҳаётини инъом этди.

Биз, масиҳийлар, шунинг учун ҳам шунга яраша жавоб қайтаришимиз керак. Минг афсуски, баъзи пайтларда кўзга ташланиб қолади, яъни биродарларимиз орасидаги турли бачканалик, мағрурлик ва шунга ўхшаш қилиқлар. Азиз биродар, биз ҳар қандай бидъат ва мутаассибликдан, яъни фанатизмдан воз кечишимиз зарур.

Мутаассиблик, нафрат ва мағрурлик каби нарсалар, шубҳасиз, иблиснинг ҳужумлари учун кенг йўл очиб беради. Биз юрагимизга жойлашиб олган мағрурлик, бидъатчилик ва мутаассибликнинг ҳар қандай кўринишларини кўрсатиб беришини Худодан сўрашимиз керак.

Бироқ бунинг ўзи билан чекланиб қолмай, янада олға қадам ташлашимиз керак. Худодан юракларимизни ўзгартиришини ва авваллари ўзимиз ёқтирмаган ва ҳатто нафратланган кишиларга нисбатан қалбимизда севги туйғуларини уйғотишини сўрашимиз лозим. Азизлар, агар Худованд сизга нимадир кўрсатса, дарҳол ибодат қилиб, Худованддан ўзгартириш учун ёрдам сўраш, тўғри йўл бўлар эди.

Азизлар, сизларга Муқаддас Китобдан айрим парчаларни келтириб ўтмоқчиман. Умид қиламанки, ушбу оятлар кўпчилигимиз учун фойдали бўлади. 2 Коринфликларга мактубининг 5:19 ояти; Филиппиликларга мактубининг 2:3 ояти; Ёқуб мактубининг 4:6 оятдан 10 оятгача бўлган жойлари; шунингдек 1Бутрус мактубининг 5:1оятдан 9 оятгача бўлган жойлари ҳамда Ҳаворийлар мактубининг 10:34 ояти.

Азизлар, дунёда инсонни бошқариб турадиган жуда кўп гуноҳлар мавжуд. Биз гуноҳнинг танамиз устидан ҳукмронлик қилишига йўл қўймаслигимиз керак. Муқаддас Китоб гуноҳлар ва гуноҳли қилмишларнинг узундан-узоқ рўйхатини келтириб ўтади.

Агар биз мунтазам гуноҳ қилаверсак, бу гуноҳ қандай бўлишидан қатъий назар, унга қул бўлиб қоламиз. Аммо биз озодликка эришишимиз мумкин бўлган йўлни қидириб топишимиз керак. Азизлар, Худованд инсонларга икки танловни берган, яъни қуллик билан озодлик ўртасидаги танлов. Қайси бирини танлаш — инсоннинг ўзига боғлиқ.

Ҳазрати Исода ҳақиқий озодликка эришиш учун биз Ёқуб мактубининг 4 боби 7 оятида ёзилган сўзларга амал қилишимиз керак, яъни “Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар. Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади”. Биз гуноҳларимизга тавба қилиш ва иқрор бўлиш орқали Худога бўйсунамиз. Иблиснинг ёлғонларини инкор қилиб, унга қарши чиқамиз. Азизлар, бизнинг сайтимизга марҳамат қилинглар. Манзилимиз: www.najot.com Хайр, соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top