3:18

Болаларнинг ўсишига ёрдам 148

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Азиз биродарлар, сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. “Ақлсизлик — боланинг дилига ўрнашган, танбеҳ қамчиси уни ажратиб юборади”

Бола ҳали жуда кичгина бўлганида, бир нарсани ҳар биримиз гувоҳи бўлган бўлсак керак. Яъни бола ўз ўрнида ётган ҳолда ниманидир талаб қилади. Азизлар, бу нимани англатади? Маълумки, ҳар бир инсон гуноҳкор бўлиб дунёга келади. Бу ҳақида Муқаддас Китоб аниқ гапириб ўтган.

Демак, ота-она бола ўз болаларига ҳали ёшлигидан эътиборли бўлишлари ва уларнинг ҳар бир қадамини кузатишлари лозим. Азизлар, болани тўғри жазолаш — тўғри тарбиялашнинг бир бўлагидир. Айрим ота-оналар болаларни урушиб ёки жисмоний жазолаб бўлмайди, деб айтишади. Лекин сиз, азизларга, яхши маълумки, Муқаддас Китоб бунинг аксини ўргатади.

Агар боланинг содир этган нотўғри иши учун биз катталар кўз юмиб қарайдиган бўлсак, бола яна ўзининг гуноҳкор йўлида давом этиши ва ўз билганидек ҳаёт кечириши ҳавфини кучайтиради. Азиз ота-оналар, бола тарбиясида доноликни кимдандир сотиб ололмаймиз. Доноликни фақатгина Худованд беради. Худованд ана шу доноликни муҳтож бўлган ва илтижо қилган кишиларга беради.

Азиз биродарлар, агар фарзандларимизнинг ҳатти-ҳаракатлари яхши бўлса ва ота-онанинг талабига тўлиқ жавоб берса-чи? Уларга ҳам нимадир ўргатишимиз керакми? Тўғрироғи, шартми? Менинг шахсий фикрим шундай: масалан, машинанинг ғилдиракларини бир ҳафтада бир марта текшириб туриш талаб этилади.

Агар ўз вақтида текширилмаса, тўртта ғилдиракнинг қайси биридир машина ҳаракатланётган пайтда чуқурчаларга тушиши натижасида ҳаво чиқариши мумкин. Бир қарашда ғилдиракдаги ҳавонинг камлигини кўзимиз англамаслиги мумкин. Қачонки уни устахонада текшириб кўрганимиздагина, барча камчиликлари маълум бўлади.

Яхши тарбияли болага ҳам вақти-вақти билан яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги фарқни тушунтириб туришимиз лозим. Шундагина бола нимани танлаши кераклиги ҳақида ўйлайди. Албатта, биз катталар, уларга тўғри танловни танлашлари учун қўлимиздан келган ёрдамни беришимиз керак. Болага олдиндан қийинчиликлар ва ҳаётда учраб турадиган васвасалар ҳақида ўргатилса, барча муаммоларни енгиб ўтиши уларга янада осонроқ бўлар эди.

Чунки фақатгина болалар эмас, биз катталар ҳам турли васвасаларга қарши туришни ўрганишимиз лозим. Ҳурматли радио тингловчилар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Азизлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал, сизларга интернет сайтимизни яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top