3:20

Болаларнинг ўсишига ёрдам 149

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, халқимизда шундай гап бор: “Табиб табиб эмас, бошидан кечирган табиб,” деб айтишади.

Суҳбатимизни ушбу мақол билан бошлашимиз бежиз эмас. Агар боланинг ҳаётида унчалик ҳавфли бўлмаган, ҳатто ўзи ҳал қилиши мумкин бўлган муаммолар учраб қолса, шу муаммони ўзи ҳал қилишига имкон беринг. Қачонки инсон нимагадир дуч келиб ўзи ҳал қилса, бошқаларга ҳам тўғри маслаҳат бера оладиган ва бошқа муаммолардан ҳам чиқиш йўлини биладиган инсон бўла олади.

Агар ҳар доимо боланинг ўрнида ота-она ҳал қилаверса, бола ўзининг қилмишларини оқибатларига унчалик ҳам тушуниб етавермайди. Бола ҳаётда учраб турадиган яхши ва ёмон томонларни ўзи тушуниб етиши — уларни келажакда тўғри қарор қила олишига катта ёрдам беради.

Азиз биродарлар, агар болани доимо ҳар хил ташвишлардан ҳимоя қилаверсак, унда муаммоларни ҳал қилиш ва олдинга қараб интилиш кучини сўндириб қўйишимиз мумкин. Ўзингиз ҳам бошингиздан ўтқазган муаммоларни, омадсизликларни бир эслаб кўринг. Шу омадсизликлар орқали сиз ва мен ҳаётимиз учун катта дарс олганмиз, деб айтишимиз мумкин.

Доно ота-она болага йўл кўрсатади. Бола эса шу йўлдан адашмай тўғри боришга ҳаракат қилади. Мана шу ота-она томонидан кўрсатилган ҳақиқий севгидир. Агар бола оилада доимо шундай севгини сезиб турса, Худога бўлган меҳр-мухаббати ҳам ошиб боради. Агар болага муаммоларни ўзи ҳал қилишига имкон бермасак, у ўзи эришган ютуқларидан ҳам қониқиш ҳосил қилмайди.

Деҳқон ҳам уруғ ҳақида фақатгина ғамхўрлик қила олади. Унга тўғри ўсиши учун турли усулларни қўллайди. Лекин уруғ ўзи ўсиб чиқади. Уруғнинг ўсиши учун деҳқон ҳеч қандай мўъжиза орқали ёрдам беролмайди. Ҳурматли ота-оналар, агар оилангизда ҳозиргача бола ўрнида фақат сиз ҳамма нарсани ҳал қилиб келган бўлсангиз, Худованд олдида барчасини тан олиб, болага оз-оздан ҳар хил ҳолатларда ўзи ҳал қилиши учун имкон беринг.

Сизни ишонтириб айтамиз, бу — бола учун фақатгина фойда келтиради холос. Лекин болани олдиндан ҳаётда учраб туриши мумкин бўлган “қопқонлар” ҳақида огоҳлантиришингиз мумкин. Болага мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган нарсалар ҳақида бемалол гапириб, уни огоҳлантириб қўйсангиз яхши. Болага ёшлигида ўргатилган ҳар қандай яхши ёки салбий тарбия — бир умр у кўтариб юриши керак бўлган юкдек гапдир.

Ота-онанинг вазифази эса, шу юкни енгилроқ ва бола кўтариши учун қулайроқ, ихчамроқ қилиб беришдан иборатдир. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, интернет сайтимизни сизларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Хайр, соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top