Ассалому алайкум Азиз радио тингловчи мухлислар, сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан Отамиз Худовандга чексиз миннатдормиз. Азизлар, эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, халқимизда бир ҳазилга ўхшаш гап бор:
“Юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама”- деб айтишади. Ойнага қараганимизда нимани кўрамиз? Албатта ҳамма ўз аксини кўради. Агар каттароқ ойна бўлса, ўзингизнинг бутун ташқи кўринишингизни кўра оласиз. Азизлар, бошқа одамлар бизга қараганда нимани кўришса, ойна ҳам сизга худди шуни кўрсатади.
Лекин Худованд бизларга одамлар қарагандай қарамайди. У нафақат бизларнинг ташқи кўринишимизни, балки ичимиздагини ҳам тўлиқ кўра олади. Одатда, одамлар ойна нимани кўрсатса, шуни кўрадилар. Масалан: сочларингиз қандай таралганини ва қандай ювинганингизни ойна борича кўрсатади.
Лекин Худованд ҳар биримизни фикрларими тоза ёки кирлигини ҳам кўролади. У, сиз нима ҳис қилаётганингизни ҳам билади. Худованд ҳар биримиз ҳаққимизда ҳамма нарсани юз фоиз билади. Агар Худованд ҳамма нарсани билса, нима учун биз У билан гаплашишимизни хоҳлайди? Эҳтимол, Унда қандайдир сабаб бордир.
У бизларни севганлиги учун, деб ўйлаётгандирсиз? Ёки У билан қанчалик кўп гаплашсак, шунчалик кўп Уни севиб бораётган бўламизми? Сизнинг фикрингиз қандай, азиз тингловчи? Балки, сабаб, Худованд ибодатларимизга жавоб бераётганлигини кўрганимизда, биз учун қилган барча яхши нарсалар учун юракларимиз янада кўпроқ миннатдорчилик ҳиссиёти билан тўлганимиздадир.
Биз ибодат қилганимизда шунга ишонч ҳосил қилишимиз керакки, Худованд ҳамма нарсани ваъда бергандай қилади. Биз доимо бошқаларга кечирим беришимиз керак. Марк Хушхабар китобининг 11 боби 25 оятида Исо Ўз шогирдларига кечирим бериш ҳақида айтган. “Шундагина, — деди Исо, — сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар!”
Энг муҳими – биз Худодан гуноҳларимизни кечиришни сўрашимиз керак. Шундагина биз Исони Нажоткорим деб қабул қилишимиз мумкин. Қачон биз ҳақиқатан ҳам гуноҳларимиз учун афсуслансак, Худованд шу ҳақида билади. У, биз Исони яхши кўриш-кўрмаслигимизни ҳам билади.
Лекин У хоҳлайдики, биз Унга бу ҳақда шахсан ўзимиз айтишимизни. У хоҳлайдики, биз буни ўз оғзимиз билан очиқ иқрор этишимизни. Азиз радио тингловчи, ойнага қарамасак ҳам Худованд биз инсонларни жуда чиройли қилиб яратганини билиш қийин эмас. Лекин инсоннинг юраги-чи? Юрагингиз ҳам шундай ажойиб ва гуноҳдан фориғ ҳолатда бўлишини истасангиз, Раббимиз Исога мурожаат қилинг. У сизни эшитади. Азизлар, мактубларингизни dilkash@najot.com электрон почтамизга жўнатинг. Саломат бўлинглар.