3:20

Уй гурухлари 04

MP3

Ассалому алайкум хурматли радиомиз мухлислари. Азизлар сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ омон учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Азизлар уй гурухлари мавзусидаги эшттиришимизни яна давом эттирмоқчиман. Уй гурухига асосланган жамоат хақида ўрганмоқчи бўлсак, энг аввало Худонинг жамоати нима эканлигини яхши тушуниб олмоғимиз керак.

Дунёвий жамоатларнинг шакилланиши хар хил. Раббимиз Исо Масихга эргашадиган эамоатлар-чи? Ушбу саволимизга албатта Худонинг Муқаддас Каломидан жавоб топамиз. Каломда жамоат қандай тасвирланган? Имонлилар жамоатини яхшироқ тушуниб олишимиз учун муқаддас Каломда тўртта ўхшаташ берилган.

Келинг азизлар Каломдан айрим оятларни ўқиб ўша тўртта нарсани топишга харакат қиламиз. Жамоат бир бадан. 1 Коринфияликларга мактубининг 12 боби 12 оятида “ Бир баданда кўп узув бор. Баданнинг узувлари кўп бўлса-да, улар бир баданни ташкил этади. Масих жамоати хам худди шундайдир”-деб ёзиб қўйилган.

Шундай экан азизлар имонлилар бир бадан бўлади деб айта оламиз. Жамоат бир оила. 1 Тимўтийга мактубининг 3боби 15 оятида эса жамоатни оила деб атаган. “ Худонинг хонадонида қандай харакат қилиш лозим эканлигини сен билишинг керак. Худонинг хонадони бархаёт –Худонинг уммати, хақиқат устуни ва пойдеворидир”.

Жамоат қурилаётган бино. 1 Бутурус 2 боб 4 ва 5 оятларида: “ Инсонлар кераксиз деб ташлаган, лекин Худо қимматбахо деб танлаган тирик тош Раббимиз Исо Масихга яқинлашинглар. Ўзларингиз хам тирик тош бўлиб, рухий бино барпо этинглар”.

Охирги ўхшатишда эса Жамоат Худонинг халқи эканлиги хақида гап боради. 1 Бутрус китобининг 2 боби 9 оятида” Аммо сизлар- танланган бир авлод, Шаханшох рухонийлар, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар”. Азизлар баъзан жамоат деганида одамлар тўпланадиган катта жамоатни кўз олдимизга келтирамиз.

Лекин юқорида келтириб ўтган оятларимизга кўра Худонинг “ Жамоати” бино эмас, балки бирлашган имонлилардир. Агар биродарларнинг тўпланиши учун алохида бино бўлса “ибодатхона” дийилади. Бутун дунёдаги имонлиларни эса Худонинг “ уммати” деб айтишимиз мумкин.

Энди аслида жамоатнинг эгаси ким деган саволга хам жавоб бериб кетсак. Дунёвий жамоатлар маълум бир кишининг харакати орқали ташкил этилади. Худонинг жамоати-чи, у қандай ташкил этилади? Албатта Худонинг жамоати Раббимиз Исо Масих орқали ташкил топади. Азизлар Худованднинг севган ва ардоқлаган жамоати бўлишга харакат қилайлик.

Азизлар шунинг билан бугунги дастуримизга якун ясар эканмиз. Сизларга ўзимизнинг электрон манзилимизни яна бир бор эслатиб ўтишни ўзимизга жоиз деб билдик. dilkash@najot.com. яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top