2:55

Уй гуруҳлари 06

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Азиз биродарлар, келинг, бугунги эшиттиришимиз орқали сизлар билан уй жамоатларининг қандай иш олиб боришлари тўғрисида гаплашсак. Уй жамоатлари ўзларининг олдига қўйган юқори мақсадларига эришиш учун нималар қилиши керак?

Азиз биродарлар, эсингизда бўлса, Муқаддас Руҳ Раббимиз Исонинг шогирдларига тушганидан сўнг имонлиларнинг илк жамоатлари пайдо бўла бошлади. Улар бошидан бошлаб қуйидаги ишлар учун астойдил бел боғлаган эдилар. Келинг, азиз тинловчи, ушаларни кўриб чиқсак.

Ушбу айтмоқчи бўлганларимизни Ҳаворийлар китобининг 2 боби 38 оятдан 47 оятгача бўлган жойларидан кўришимиз мумкин. 38 оятда улар хушхабар айтиш учун, 41 оятда эса одамларни сувга чўмдириб имонга келтириш учун, 42 оятда эса Каломдан таълим бериш, ҳамдўстлик, нон синдириш маросими ҳамда биргаликда ибодат қилиш учун улар жон куйдиришарди.

Бу айтиб ўтганларимиздан ташқари, яна 43 оятда Муқаддас Руҳнинг кучида одамларга ёрдам бериш, 44 ва 45 оятларда эса муҳтож бўлганларга молиявий ёрдам бериш учун, 46 оятни ўқиб кўрсак, ҳар куни улар уйларда бирга овқатланишиб бирга бўлишга ҳаракат қилганликларни кўришимиз мумкин.

Охирги 47 оятда эса улар ҳаммалари Худони улуғлаш ва Худовандга биргаликда шукуроналар келтирганликларини кўришимиз мумкин. Азизлар, ҳозирги кунда уй жамоатлари кун сайин пайдо бўлиб бормоқда. Ҳар бир янги пайдо бўлган уй жамоатлари ҳам ўз хизматларни айнан шу режаларга асосланиб тузиб чиқсалар, яхши бўларди, деб ўйлайман.

Чунки ўша пайтларда пайдо бўлган илк жамоатларнинг олиб борган ишлари бугунги кундаги уй жамоатларига ҳам тегишли, деб ўйлайман. Азизлар, шуни яхши тушуниб олишимиз керак, Худонинг мақсадлари вақт ўтиши билан ўзгармайди. У бизни ҳар биримизни ва Ватанимиздаги ҳар бир уй жамоатларини шу улуғ ишда иштирок этишимизни истаяпти.

Азиз биродарлар, Муқаддас Китобда уй жамоатларига тегишли бўлган турли хил маълумотлар, мақсадлар жуда кўплаб топилади. Фаолиятларнинг кўриниши ёки уй жамоатларининг шакллари ҳақида эса кам ёзилган. Нима учун шундай, деган савол туғилади. Чунки Худога ташқи кўриниш эмас, балки одамнинг юраги аҳамиятлидир. Азизлар, суҳбатимиз сўнгида ҳар бирингиз қатнайдиган уй гуруҳларини Худовандимиз сақласин ва марҳаматласин деб қолмасиз. Азизлар, интернетдаги бизнинг сайтимизга марҳамат қилинглар. Бизнинг манзил: www.najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top