Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, уй гуруҳлари мавзусидаги эшиттиришимизни яна давом эттирмоқчиман.
Азиз радио тингловчи биродарлар, нима учун уй жамоатлари Ўрта Осиёга мос, деган саволга жавоб берсак. Биринчидан, уй жамоатлари Муқаддас Китобга асослангандир. Аслида уй гуруҳлари асосида кўпайиш янги усул эмас. Масалан, биринчи асрдаги имонлилар ҳам асосан маҳсус ажратилган жойларда эмас, балки имонли биродарларининг уйларида биргаликда йиғилишар эдилар.
Масалан, Римликларга 16 боби 5 оятида ҳаворий Павлус уйларда тўпланадиган жамоатларга ўз саломини йўллаган: “Прискилла билан Акилга салом айтинглар… уларнинг уйида йиғиладиган жамоатга ҳам салом айтиб қўйинглар”. Бундан ташқари, уй жамоатлари ҳақида 1 Коринфияликларга мактуби 16 боби 19 оятлари ва Колосаликларга мактубининг 4 боби 15 оятларида ҳам батафсил баён этилган.
Бир неча томонлардан уй гуруҳида асосланган жамоатлар Ўрта Осиёдагилар учун қулайдир. Ўрта Осиёликлар учун бир танишнинг уйида тўпланиб чой ичишса, улар: “бу ўзимизники”, — деб ўйлайди. Демак, имонлилар уй гуруҳида тўпланиши кўпроқ маҳаллий шароитга тўғри келади.
Бундан ташқари, айрим давлатларда имонли биродарлар очиқдан-очиқ биргаликда тўплана олмайдилар. Ўз уйларида эса биргаликда учрашиб, Калом ўқиб ибодат қилишлари мумкин. Тўғри, бугунги кунда ушбу усул ҳам бироз хавфлидек кўринади. Лекин унчалик кўп бўлмаган биродарлар бошқаларда кўпам шубҳа уйғотмайдилар, деб ўйлаймиз.
Шу ўринда уй гуруҳлари учун шахсий маслаҳатларимизни ҳам таклиф қилмоқчи эдик. Масалан, агар имконият бўлса, якшанбадан ташқари кунда ҳам биргаликда учрашиш мумкин. Масалан, ҳафтанинг бошқа кунлари. Чунки Муқаддас Китобда фақат якшанбада йиғилинглар, деб айтилмайди.
Яна бир кичик маслаҳат: учрашиб турадиган кунларингизнинг вақтларини ҳам тез- тез алмаштириб туриш мумкин. Масалан, айрим пайтларда эрталаб, баъзи пайтларда кечки пайтда, баъзан тушлик пайтларида ҳам учирашиб туриш анча хавфни бартараф этиши мумкин.
Азиз биродарлар, ўйлайманки, кейинги эшиттиришларимизда ҳам ўзимиз билган айрим маслаҳатларни сизларга айтиб ўтишни режалаштирганмиз. Тўғри, ушбу хавфсизлик усуллари сизларга балки танишдир. Лекин нимагадир айрим пайтларда уларни қўллашга эринчоқлик қиламиз. Эринчоқлигимиз эса жуда қимматга тушиши мумкин. Сабабини мендан кўра ўзингиз яхшироқ биласиз деган умиддамиз. Азиз биродарлар, эшиттиришимиз сўнгида сизларга интернет сайтимизнинг манзилини яна бир бор эслатиб ўтмоқчи эдик: www.najot.com Хайр, соғ бўлинглар.