Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тингланг. Уй гуруҳига асосланган жамоатларни бошқаларга таништириш қандай бўлиши керак?
Уй жамоатлари ўз уйларида тез-тез йиғилиб турадиган бирлашган имонлиларнинг жамоатидир. Уларнинг биргаликда йиғилишдан мақсади, биргаликда ибодат қилиб, Каломдан ўқиш ва бир-бирларини руҳлантиришдир. Уй жамоатининг аъзолари асосан дўстлар, қариндош-уруғлар ва маҳалладаги инсонлардан иборат бўлиши мумкин.
Агар шароит имкон берса, аёллар ҳам эркаклар билан биргаликда йиғилишлари мумкин. Агар шароит йўл қўймаса, аёллар ва эркаклар алоҳида йиғилсалар ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Уй гуруҳлари ўзларига яқин бўлган бошқа уй гуруҳлари билан боғланишлари ва ҳамкорлик қилишлари ҳам мумкин.
Агар имконият бўлса, ҳар бир уй гуруҳларининг хизматчилари баъзида бир- бирларининг йиғилишларига келиб, Худованднинг Каломи асосида бўлишишлари ҳам мумкин. Бундан ташқари, байрамларда ва турли учрашувларда бир-бирларига ёрдам қўлларини чўзишлари мумкин.
Азиз биродарлар, ҳар бир уй гуруҳлари Худога тегишли бўлган жамоатлар ҳисобланади. Шунинг учун ҳеч ким: “Бу менинг жамоатим”, — деб уларни, яъни жамоат аъзоларини чегаралаб қўймасликлари керак. Уйларда йиғиладиган бир нечта жамоатларнинг ҳар бири ҳам уй гуруҳларига асосланган уй жамоатлари ҳисобланади.
Ҳар бир гуруҳларнинг мақсади бир. Раббимиз Исо Масиҳ шундай деб айтгани ёдимизда бўлса керак: “Бориб барча халқлардан шогирд орттиринглар, уларни сувга чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар”.
Ушбу оятимиз Муқаддас Каломнинг Матто хушхабар китоби 28 боби 19 ва 20чи оятларида баён этилган. Албатта катта жамоатларнинг ҳам ва уй гуруҳларига асосланган жамоатларнинг ҳам, қолаверса ҳар бир имонли кишининг мақсади бирдир.
Яъни Худовандимизни улуғлаш ва Раббимиз Исо Масиҳнинг охирги буюруғини бажаришдир. Мана шу олий мақсад сари илдам қадамлар ташлаб, Раббимизни хурсанд қилайлик. Омин. Азиз радио тингловчи биродарлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал ўзимизнинг электрон манзилимизни сизларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.
Имкон топсангиз бизга мактуб йўлланг. Талаб ва таклифларингиз албатта инобатга олинади. Манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинг.