3:09

Руҳий ғалаба 91

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан яна бири эфирда. Худованд шундай қудратга эгаки, инсон ўз гуноҳлари учун тавба қилган пайтда, уни табиатини бутунлай Исо Масиҳнинг солиҳлиги билан алмаштиради.

Филиппияликларга мактубининг 3 боби 8 ҳамда 9 оятларида ҳаворий Павлус айнан шу ҳақида гапирган эди. Келинг азиз биродарлар, шу оятларни биргаликда ўқиб кўрсак: “Чинакам, Раббим Исо Масиҳнинг билишнинг афзаллиги олдида мен ҳамма нарсадан бош тортиб, фойдасиз деб билдим, ҳа, Масиҳга сазовор бўлай, деб ҳатто ахлат ҳисобладим.

Энди Илоҳий Қонунга амал қилишдан иборат бўлган ўз солиҳлигимга суянмайман. Аксинча, Масиҳ билан бир бўлай деб, фақат Унга ишониш орқали, имон орқали бўладиган солиҳликка суянаман ва шу тариқа Худо ҳузурида ўзимни оқлайман”. Ҳаворий Павлус ушбу оят орқали осмонга бориш учун Масиҳнинг солиҳлигига эга бўлишимиз кераклигини айтяпти.

Қачонки инсон Исо Масиҳга ишонганидан кейин Худованд Раббимизнинг солиҳлиги билан бизни кўмиб ташлдайди. Шу вақтдан бошлаб то абадийликкача Худованд шу инсонга қараганида, унда Исо Масиҳнинг солиҳлигини кўради. 2 Коринфияликларга мактубининг 5 боби 21 оятида Ҳаворий Павлус яна шундай деб ёзиб қолдирган:

“Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиш учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди”. Азиз биродарлар, фақатгина Раббимиз Исо Масиҳ ҳар биримизни чиндан ҳам шайтоннинг қуллигидан бутунлай озод қила олади. Келинг азизлар, Муқаддас Китобдан яна бир оятни ўқиб кўрсак. Ушбу оят 1 Юҳанно мактубининг 5 боби 18 оятида ёзилган. Марҳамат, тингланг:

“Худодан туғилган ҳар бир одам гуноҳ қилмаслигини биламиз. Худонинг Ўғли уни Ўз паноҳида асрайди, ёвуз шайтон унга тегмайди”. Азиз биродарлар, Каломда айтилаганидек, Исо Масиҳ билан бирга бўлсак, руҳий ҳаётимиздаги қадамларимиз ҳам шахдам ташланади.

Чунки Раббимиз ҳар биримизга шайтони енгилгани ҳақида тўлиқ ишонч ва умид беряпти. Азизлар, мана шу Худованд томонидан берилган ғалабани қўлдан чиқармай, то Раббимизнинг ер юзига иккинчи бор келгунига қадар маҳкам тутайлик. Биз Масиҳ билан бирга муқаддас ҳаёт кечиряпмиз, чунки Худованд билан фақатгина солиҳ ва муқаддаслар бирга бўла олади.

Худо ҳар биримизга муқаддасликни берган экан, унга шукроналар айтайлик. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, электрон манзилимизни яна бир бор эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com. Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни бизларга ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top