Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Келинг ҳурматли биродарлар, имонимиз ҳақиқий ва чин бўлиши учун бор кучимизни сарф қилайлик.
Энг ёмони шундаки, баъзи бир биродарларимиз масиҳийликка панжа орасидан қарайдилар. Улар учун масиҳийлик ҳаётида руҳий жанг бўляптими ёки кимдир азоб- уқубат чекяптими, умуман фарқи йўқ. Ана шу биродарларимиз ҳам овқат ейдилар, кийинадилар, яшашлари учун пул тўплашади, вақти келганида шу пулларни нималаргадир сарфлашади, ҳатто бир ҳафтада бир неча бор Худонинг ҳузурига турли йиғилишларга ҳам борадилар.
Лекин минг афсуслар билан айтишимиз мумкин, улар руҳий жанг ва атрофларида бўлаётган турли муаммоларга, биродарлари чекаётган азоб-уқубатларга умуман бефарқдирлар. Балки бу ҳақида улар билмаслар ёки билишни истамайдилар. Жуда-жуда хоҳлардики, ушбу айтилган айбловлар масиҳийларга ҳеч қандай тегишли бўлмаслигини.
Шуни айтиб ўтишимиз жоизки, руҳий жанг инсон муқаддас бўлиши учун олиб бориши керак булган муҳим омиллардан бири. Минг афсуслар билан айтишимиз мумкинки, бугунги тушунарсиз дунёда шахсий муқаддаслик ҳақида ҳамма ҳам ўйлайвермаса керак.
Бу кўпинча иккинчи даражали ўринга ўтиб қолмоқда. Баъзида масиҳийлар шайтонга қарши кураш олиб бориш учун қўлларига қоғоздан ясалган қилични олганга ўхшайдилар. Ваҳоланки, ҳар биримизни қўлимиздаги қиличимиз кескир ва жуда ўткир бўлиши лозим. Эфесликларга мактубининг 6 бобида ёзиб қўйилганидек, ҳар биримиз қўлимизга қурол олиб курашга отланишимиз зарур.
Лекин айрим пайтларда бизнинг курашимиз турли семинарлар, конференциялар билан чегараланиб қолмоқда. Ҳозирги кунда айрим масиҳийлар ўзларини ёвуз руҳлар билан курашиш йўлини биладиган, тажрибали ва кучли ўқитувчилар деб биладилар. Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, уларда катта, мақтанса арзугидек, инъомлари бор, деб айтишимиз мумкин.
Чунки ҳаворий Павлуснинг ўзи ҳам ёвуз кучларни қандай қилиб боғлашни ўрганишни жуда-жуда хоҳлаган эди. 1 Салоникаларга мактубининг 2 боби 18 оятида ҳаворий Павлус айнан шу ҳақида гапирган эди. Келинг, биргаликда тинглаб кўрсак: ”Ҳа, биз, айниқса мен Павлус, бир-икки марта сизнинг олдингизга бормоқчи эдик, лекин шайтон бизга халақит берди”.
Кўпинча, биз инсонлар, ёвуз кучларга ва шайтонга қарши курашга оддий қизиқиш каби қараймиз. Бу оддий қизиқиш эмас, балки уларга қарши ҳақиқий жанг бўлиши лозим. Азиз биродарлар, интернетдаги www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.