3:13

Руҳий ғалаба 94

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда яна сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Римликларга мактубининг 13 боби 12чи оятдан 14 оятгача бўлган жойда ҳаворий Павлус шундай деб ёзади:

“Умидворлик ила хурсанд бўлиб юринглар. Қайғуда сабрли, тоат-ибодатда саботли бўлинглар. Имонлиларнинг эҳтиёжларини таъминлашда иштирок

этинглар. Меҳмондўст бўлишга жон куйдиринглар. Сизларни қувғин қилаётганларни дуо қилинглар, ҳа, дуо қилинглар, қарғаманглар”.

Шундай экан, қандай қилиб биз ўзимизни ва имонимизни ҳимоя қила оламиз? Албатта муқаддас ҳаёт кечириб, гуноҳга ошно бўлмасдан ўзимизни ҳимоя қилишимиз мумкин. Нур — бу ёруғликни ва тозаликни белгисидир, қоронғулик эса ёвузликка ўхшайди.

Ҳаётимизда учраб туриши мумкин бўлган қоронғуликнинг ёвуз ишларидан воз кечиб, нурнинг қуроллари билан қуролланиш, худди устимизга ҳимоя кийимини кийиб олгандек гапдир. Азиз биродарим, ҳаётингиздаги барча ёвузликлардан воз кечиб, Раббимиз Исо Масиҳнинг нури билан бурканиб олинг.

Агар онг ва фикрларимизни сақлашни билсак, шайтоннинг бизга ҳужум қилиши мумкин бўлган барча йўлларини ёпиб қўйган бўламиз. Лекин ўзимиз ҳам, ҳаётимиз ҳам Худовандга тўла ҳосил келтира олиши муқаддас бўлишга интилишимиз зарур. Акс ҳолда Худованд учун хизматимиз баракасиз бўлиб қолади.

Ҳаворий Юҳанно ўзининг 2 мактубининг 8 оятида шундай деб ёзади: “Қилган меҳнатимизнинг маҳсулини йўқотмаслик ва ҳамма мукофотни олиш учун ўзингизга эҳтиёт бўлингиз.” Ҳар биримиздаги ҳимоя кийимларимиз доимо устимизда бўлиши шарт. Чунки шайтон кутилмаганда ҳужум қилиб қолиши аниқ.

Руҳий жанг — бу ҳар биримизнинг ички жангимиздир, қайсики шахсий муқаддаслик учун қилинадиган. Шайтон биз билан жанг олиб борганида, бизда ҳар хил иккиланишлар ва оғир кунларни ҳам бошдан ўтқазишимизга йўл қўйиши мумкин. Унинг ягона мақсадларидан бири — масиҳийларда доимо оғир ҳаёт бўлишини истайди.

Чунки кўпинча озгина қийинчилика ҳам инсонлар бардош беролмай, Худодан нолиб гуноҳ кўчасига кириб кетишини у яхши билади. Азиз биродар, шунинг учун ҳам ҳаётимиздаги муаммоларни Худованд билан биргаликда ҳал қилишга ва оғир дамларда Раббимизнинг исмини чақиришга одатланайлик.

Лекин барча васвасалар ҳам шайтондан келавермайди, айрим пайтларда ўзимизнинг танавий хоҳишларимиз ҳам бизни бўйсундиришга мажбур қилиши мумкин. Шунинг учун муқаддас ҳаёт кечириш, танавий хоҳишларни енгишимизда катта ёрдам бўлади. Ҳурматли радиомиз мухлислари, сизлар билан хайрлашар эканман, интернет сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Азизлар, сайтимизга марҳамат қилинг. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top