2:56

Руҳий ғалаба 99

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Азизлар, Худованднинг мақсади — ҳар бир инсон Масиҳга ишониб, абадий ҳаётга эга бўлишдир.

Ҳурматли биродарлар, ибодат алоҳида қурол сифатида рўйхатга киритилмаган, лекин у ҳар бир Масиҳга ишонадиган инсона бўлиб бошқа қуроллар билан бирга доимо ишлатилиши керак. Имонли киши ҳаёти давомида доимо руҳий жанг олиб боради.

У жангга ҳозирлик кўраётганда ҳам, жанг қилаётганда ҳам, жангдан кейин дам олаётган пайтда ҳам тинмай ибодатда бўлиши керак.1 Салоникаликларга мактубининг 5 боби 17 оятида шундай сўзлар мавжуд: “Тинмай тоат-ибодат қилинглар”.

Ҳар қандай ибодат Муқаддас Руҳнинг кучи билан Худо ҳузурига кўтарилиши керак. Бу дегани, овозимизни борича бақириб ёки суний равишда йиғлаб ибодат қилишимиз керак дегани эмас. Ибодатсиз кўтарилган Худонинг қуроли ғалаба қилиш учун ярамайди.

Ҳар бир масиҳий киши ўзи учун, қолаверса бошқа биродарлар учун доимо ибодат қилиш шарт. “Ҳар доим” дегани, шайтон ҳужум қилса ҳам, қилмаса ҳам, “ҳар бир ҳолатда” ибодат қилиш керак деганидир. Имонлилар фақат ўзлари учун эмас, балки “барча Худонинг азизлари учун” ҳам ибодатда бўлишлари керак.

Чунки руҳий жанг — бу ҳам шахсий, ҳам имонлилар жамоасининг вазифаси. Ҳаворий Павлуснинг айтишича: “ҳар доим… ва саботли бўлиб ибодат қилишимиз керак”. Кейинги вазифамиз эса қанақа рақиб билан жанг қилаётганлигимизни аниқ билиб олиш учун душманимиз иблис ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқишимиз керак.

Биз иблис, унинг югурдаклари ҳақида, шунингдек, имонлиларга ёрдам берувчи фаришталар ҳақида ҳам кўп маълумотларга эгамиз. Эндиги муҳим вазифаларимиздан бири шуки, ибодат ва Худо Каломи воситасида ўзимизни ҳимоя қилиш йўллари ҳақида ҳам яхши ўрганиб олишимиз зарур.

Бу душманимиз иблисни мағлуб қилишнинг энг яхши йўли — бу ҳақиқатан ҳар биримиз учун фойдалидир. Иблис ёлғончи бўлганлиги учун ҳақиқат уни фош қилиб ташлайди. Сўзимиз охирида эса Худо бизни таъмин этган “барча қурол-аслаҳалар” билан тўлиқ таъминланиш учун доимо ибодатда бўлинг деб қоламиз.

Энди эса Ҳазрати Исо билан ғолибона қадам ташлаб, олдингга интиламиз! Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, мактубларингизни интизорлик билан кутиб қоламиз. Бизнинг электрон почтамизга мактуб йўлланг. Манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top