2:58

Руҳий ғалаба 104

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий тингловчилари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ҳозирги кунда кўпчилик одамлар шайтон ва ёвуз кучлар тўғрисида нотўғри тушунчага эгадирлар.

Шулардан айримлари ўзлари билмаган ҳолда турли нотўғри фикрларни илгари сурадилар. Бунинг натижасида ўзлари ҳам ва бошқа одамлар ҳам нотўғри йўлга кириб қолишлари мумкин. Раббимиз Исо Масиҳ, кўпчилик Унинг номидан ёвуз руҳларни қувлашини ва турли мўъжизалар қилишини айтган эди.

Матто китобининг 7 боби 21 оятдан 23 оятгача бўлган жойларда шу ҳақида ўқиб кўришимиз мумкин: “Мени “Ё Раббий, ё Раббий” деб чақиргани билан ҳар бир одам Осмон Шоҳлигига киравермайди. Бунга осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирувчиларгина эришади.

Қиёмат кунида кўплар Менга: “Ё Раббий, ё Раббий, бизлар Сенинг номинг билан башорат қилмадикми? Сенинг номинг билан жинларни қувиб чиқармадикми? Сенинг номинг билан кўпгина мўъжизалар яратмадикми?” дейдилар. Ўша вақтда Мен уларнинг юзига қараб: Мен сизларни ҳеч қачон таниган эмасман. Эй бадкирдорлар, Менинг олдимдан кетинглар! — дейман”.

Биз, инсонлар, Худонинг рухсатисиз ҳеч қандай ишларни амалга оширишга ҳаққимиз йўқ. Айниқса ёвуз кучлар билан бўладиган ишларни ҳеч қачон ҳазил тариқасида ёки синаб кўриш учун амалга ошириб бўлмайди. Доимо ёвуз кучларга ва шайтонга қарши бўладиган курашимиз жиддий бўлиши лозим.

Нима учун биз, инсонлар, ўзимизнинг ҳис-туйғуларимизни эҳтиётлашимиз керак? Чунки шайтон ёвуз кучларнинг қумондонидир. У биздан кура жанг олиб бориш усулини яхши тушуниши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунинг учун шайтонга қарши бўладиган курашимизда ҳар биримизга Худованднинг ёрдами жуда зарур.

Кураш олиб боришдаги энг нозик масала ҳам айнан шу ерда. Шайтон биздан кўра кучли ёки донороқ демоқчи эмасмиз. Айтмоқчимизки, жанг пайдида кучсиз рақиб ҳам кутилмаганда кучли зарба бериб қолиши ҳам мумкин. Мен яхши эслайман, футбол ўйини вақтида қайсидир команда икки-ю нол ҳисобида ўз рақибини енгиб турган эди.

Ўйининг асосий вақти тугаши билан қўшимча вақт берилганда рақиб кутилмаганда бир нечта гол уриб, улардан узиб кетди ва ўйинни ғалаба билан якунладилар. Шайтонинг армияси ҳам ўзига яраша тартибли ҳисобланади. Биз, масиҳийлар эса, ундан ҳам тартиблироқ ва қандай жанг олиб боришни яхши ўзлаштирган бўлишимиз керак.

Азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимизга якун ясар эканман, сизларга ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top