Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, барчамиз қачонлардир ёш бола бўлганмиз. Кўчада ўйнаб йиқилгандирмиз, йиғлаган пайтларимиз ҳам жуда кўп бўлган бўлса керак.
Мен яхши эслайман: агар кўзларимдан ёш оқгудай бўлса, биринчи бўлиб онам етиб келарди ва кўз ёшларимни рўмолчаси билан артиб, юзларимдан ўпиб, кўз ёшларимни қуритиб қўяр эди. Азизлар, кимнингдир кўз ёшларини артиб қўйишдан бошқа яна қандай меҳрибончилик қилиш мумкин, бошқа азоб чекаётган инсонлар учун.
Ваҳий китобининг 21 боби 4 оятидан ушбу сўзларни биргаликда ўқиб кўрсак: “Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир ёшини артиб олур. Энди ўлим сира бўлмас. Ҳузун ҳам, фарёд ҳам, оғриқ ҳам бўлмас. Зеро аввалгилар ўтиб кетди”. Қачонки биз инсонга танавий тегсак, унинг барча дардларини сезамиз. Мана шу тегиш орқали инсонни сўзсиз йиғидан тўхтатиш мумкин экан.
Азизлар, сизларга айтиб ўтганимдек, онам кўз ёшларимни артиб қўйиб юзларимдан ўпганида, кўзларимдан оқаётган кўз ёшлари бир зумда тўхтаб қолар эди. Агар онам аксинча йўл тутиб, юзларимга яна тарсаки тушурганида эди, ўйлайманки, янада баттарроқ йиғлаган бўлар эдим ва онамга нисбатан юрагимда ғазаб ва кўролмаслик пайдо бўлиши мумкин эди.
Азизлар, энди ҳар бир инсонни севувчи Худованд бизларнинг кўз ёшларимизни артиб қўйсачи? Менимча, бир умр ёдимиздан чиқмас воқеа содир бўлар эди. Азиз биродарлар, Худованд хурсандчиликдан йиғлашимизни жуда ёқдиради. Чунки Унга йиғлаб гапирганимизда юрагимиздаги ва тилимиздаги ҳар бир сўзлар чин юракдан чиқаётганини ҳатто ўзимиз ҳам ҳис қилсак керак.
Лекин азоблар пайтида йиғлаганимизда Худованд кўз ёшларимизни артиб қўйса, албатта ҳар биримиз йиғидан тўхтаймиз. Худованд берган мана шу тинчлик энди абадий бўлади. Азиз биродарлар, барчамиз яхши биламиз, жаннатда кўз ёш тўкишга ҳеч қандай ҳожат йўқдир. Чунки у ерда ўлим ҳам, касалликлар ҳам ҳатто азоблар ҳам асло бўлмайди.
Лекин дўзахда эса ер юзидагидан ҳам бир неча баробар азоблар, қийинчиликлар бор. Шунинг учун ҳам Худованд ҳар бир инсонни жаннатда, Ўз ёнида бирга кўришни жуда-жуда истайди. Ваҳий китобининг 21 боби 5 оятида ушбу гапларимизни тасдиқловчи бир оят бор, келинг, биргаликда ушбу оятни ўқиб кўрсак: “Тахтда ўтирган Сиймо: “Мана, Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман!” — деди. Кейин менга: “Буларни ёзиб қўй, бу сўзлар ишончли ва ҳаққонийдир!”- деди.”
Азиз биродарлар, ҳеч қачон кўзларингиздан ўкинч ёшлари тўкилмасин. Доимо хурсанд ва хушчақчақ бўлиб кулиб юринглар. Азизлар, интернет сайтимизни яна бир бор сизларга эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Хайр саломат бўлинглар.