Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг муҳтарам тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинларида учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, барчангизни яқиндагина бутун дунё масиҳийлари нишонлаган Пасха байрами билан табриклаймиз. Пасха байрамини агар ўзбек тилига таржима қиладиган бўлсак, бу Фисиҳ демакдир.
Нима учун биз Пасха байрамини нишонлаймиз? Авваламбор шуни айтиб ўтишимиз керакки, Раббимиз Исо Масиҳнинг ўлими Яҳудийлар Фисиҳ байрамини нишонлаётган кунларга тўғри келган. Шунинг учун ҳам рус тилидаги Пасха байрами нафақат Яҳудийларнинг Фисиҳ байрамини, балки Исо Масиҳнинг ўлими ва тирилишининг ҳам тўлиқ маъносини беради.
Ҳақиқий Фисиҳ — Раббимиз Исо Масиҳнинг ўлими ва тирилишидир. Раббимиз атайлаб Ўзининг қурбонлигини шу байрамга тўғриладими? Ёки бу шунчаки тасоддифми? Албатта буниси бизга қоронғу. Лекин бир нарса анниқки, Раббимиз Исо мен учун ва сиз, азиз радио қаршисида ўтирган тингловчилар, учун Ўзини қурбонликка бағишлаган эди.
Дунёдаги барча инсонлар Худованднинг ҳақиқий тўлов-тўлашини тушуниши учун бу илк воқеалар орқали Худованд мисол келтириб, Ўз яратганларига ўргатмоқда. Муқаддас Китобда ёзилишича, буқа ва қўйнинг қони гуноҳларни юволмайди ва бизнинг барча яхши ишларимиз Худонинг солиҳлигига солиштирганимизда, бир оддий ботқоққа ботиб, бутун танаси балчиққа бурканган тозаликка ва ювинишга муҳтождек бир инсонни тасвирлайди.
Ҳеч кимса йўқдирки, Худонинг қонунларига ва буйруқларига қарши қилган гуноҳлари учун тўлов тўлай олса. Худо Раб Исони дунёнинг гуноҳларини олувчи Худонинг Қўзиси қилиб дунёга юборди. Исо Масиҳ бизнинг ҳақиқий Қурбонлигимиздир.
Азиз радио тингловчи, инсониятнинг дўзахдан қутилиб қолишининг бошқа йўли йўқ. Фақатгина Раббимиз Исо Масиҳ ҳар биримизни жаннатга боришимиз учун тўғри йўлдир. Тавба-тазарру қилиш — гуноҳкор йўлимиздан Худога қарашимиз ва Унинг тўловини, хоҳишини излашимиз, келажакда жаннатда Худо билан бирга бўлиш демакдир.
Муқаддас Китобда ёзилганки: “Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳакликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир.” 1Юҳанно китоби 1 боб 9 оят. Бундан ташқари, яна бир оят мавжуд: “Гуноҳнинг эвази – ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги абадий ҳаётдир.” Римликларга мактуби 6 боб 23 оят.
Мана шу икки оят инсониятнинг кимлигини ва нима қилиш кераклигини тўлиқ кўрсатиб бера олади. Азизлар, интернетдаги бизнинг сайтимизга марҳамат қилинг. Бизнинг манзил: www.najot.com Ҳайр, саломат бўлинглар.