Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Ҳали дунёда ҳеч нарса бўлмаган пайитда: ота-она, болалар, ҳеч ким йўқ эди. Ҳеч қандай ўсимликлар ҳам йўқ эди, ҳатто чиройли сайроқи қушлар ҳам бўлмаган.
Осмондаги чиройли юлдузлар, қуёш ва ой ҳам ҳали йўқ эди. Фақатгина ҳаммаёқ зим-зиё қоронғуликдан иборат бўлган. Худди кўзларимизни юмганимизда ҳеч нарса кўринмаганидай, атрофда ҳеч нарса кўринмас эди. Фақатгина Муқаддас Худованд бор эди.
Шундан кейин Худованд бутун борлиқни ва биз яшаб турган ажойиб дунёни Ўз сўзлари билан яратди. Инсонлардан ҳеч ким буни Худованд қандай яратганини билмай. Лекин Муқаддас Калом шундай яратилган деб айтяптими? Демак, бу тўғри.
Аслида инсонларга қоронғулик унчалик ҳам ёқмайди. Шунинг учун ҳам Худованд инсонлар ҳақида қайғурди ва ёруғликни яратди. Эсингизда борми, ҳали ёруғлик бўлмаганида дунё қандай аҳволда эди? Тоғлар, океанлар, қуруқликлар, ҳеч нарса йўқ эди.
Худованд одамлар бемалол яшашлари учун қуруқликни яратди. Қуруқликда эса турли ўсимликларни яратди. Албатта Худованд барча керакли нарсаларни яратиб бўлгач, Ўзининг яратганларига қараб хурсанд бўлди. Лекин Худованд яна нимани яратиши керак эди?
Ҳа! Худовнд энг муҳим нарсани, одамни яратиши керак эди. Худди шу кунда Худованд аввал турли ҳайвонларни яратди. Шундан кейингина Худованд ажойиб одамни яратди.
Одам Худованд яратган барча борлиқдан хурсанд бўлиб, ҳеч қандай кам-кўстсиз яшаши учун Худованд олдиндан ҳамма нарсани одам учун яратган эид. Азиз радио тингловчи, Худованднинг донолдиги учун ва У яратган барча борлиқ учун инсонлар доимо миннатдор бўлиши керак.
Ҳа! Шу инсонлар ҳозирги кунда турли машиналар, самолётлар, компьютерлар яратиши мумкин. Лекин барибир Худованд ҳеч нарсадан ҳамма нарсани яратгани, инсонларни ҳозиргача лол қолдириб келмоқда. Худованд барча яратилган нарсаларни навбати билан ва донолик билан режа асосида яратди.
У турли ўсимликлар ва меваларни яратиб, озиқ-овқат ҳақида ҳам ғамхўрлик қилган эди. Азиз биродар, ҳар сафар Худованд яратганларини кўрганингизда Унга миннатдорчилик билдириш ёдингиздан чиқмасин. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, бизга мактуб йўлланг деб қоламиз. Мактубингиздаги талаб ва таклифларингизни албатта инобатга оламиз. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинглар.