2:56

Пайғамбарлар

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз, сиз, азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда.

Азизлар, Эски Аҳд китобида Худованд қандай қилиб пайғамбарларни қўллаб- қувватлагани тўғрисида сизлар билан суҳбатлашсак. Эски Аҳд китобининг тахминан йигирма саккиз фоизи Худованд пайғамбарларни қўллаб-қувватлаганлиги тўғрисида бизга гапиради.

Албатта, барча пайғамбарлар Худонинг элчилари сифатида ўз хизматларини давом эттиришган. Улар инсонлар билан суҳбатлашганларида ўзларининг фикрларини эмас, бундан ташқари, одамларга мурожаат қилганларида ҳам ўзларининг қўзлари билан эмас, балки қудратли Худованднинг айтганларини одамларга етқазишга ҳаракат қилишгандир.

Фақатгина Эски Аҳд китобининг ўзида “Худованд шундай дейди” деган гапнинг ўзи икки мингдан ортиқроқ учрайди. Ўша пайтда ҳам худди бизнинг давримиздагидек, сохта пайғамбарлар учраб турар эди.

Уларнинг асосий мақсадлари — одамларга ўз таъсирини ўтқазиш ва керак бўлса, ўзлари учун маблағ тўплаш бўлган. Сохта пайғамбарлар асосан ёлғон таълимотларни халқ орасида ёйишга ва, албатта, Худованднинг элчиларига нисбатан шов-шувроқ ишларни амалга оширишга ҳаракат қилишган.

Эски Аҳд китобида ҳам айнан сохта пайғамбарлар тўғрисида гапириб ўтилган. Масалан, Еремиё ва Ҳизқиё пайғамбарлар шунга ўхшаган сохта пайғамбарларга қарши курашишга мажбур бўлганлар.

Шу тўғрисида биз Еремиё пайғамбар китобининг 14 боби 13 ва 16 оятларида ҳамда Ҳизқиё пайғамбар китобининг 13 боби 3 оятдан 16 оятгача бўлган жойларидан ўқиб кўришимиз мумкин. Ҳақиқий пайғамбарлар Худованддан бирон сўз ёки буйруқ олмаганларига қадар, ҳеч кимга ҳеч нарса тўғрисида гапирмаган. Қачонки Худованд уларга нимадир тўғрисида гапирса, шундагина улар барчасини борича халққа етқазишган.

Улар халққа Худонинг сўзини айтишларидан аввал, албатта, Худованд шундай дейди, деб гапиришган. Шу орқали айтаётган гаплари ўзлариники эмас, балки Худованднинг гаплари эканлигини тасдиқлашган. Кўпгина пайғамбарлар Худованднинг сўзларини халққа етқазиш пайтида қувғинга учрашган ва ҳатто Худовандга охиригача содиқ қолиб, ҳалок бўлганлари ҳам бордир.

Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг, деб қоламиз. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top