3:19

Болаларнинг ўсишига ёрдам 164

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна “Дилкаш” радиоси ўз эшиттиришларини давом эттиради. Марҳамат, тингланг. Азизлар, бугунги эшиттиришимизни болаларнинг нажот олиши мавзусига қаратсак. Болаларнинг нажот олиши фақатгина ибодат қилиш ёки кўплаб хизматларнинг натижасига боғлиқ эмас.

Мақсад — нажот олган болалар қолган ҳаётларини ҳам Худованд учун бағишлашларига ҳаракат қилишимиздадир. Ҳозир кўплаб таниқли биродарларимиз ўзларининг ҳаётларини Худога бағишлаганлари ажойиб ҳол.

Лекин улар айнан ўз ҳаётларини болалик чоғларида Худовандга топширмаганликлари учун афсусланадилар. Эски Аҳд китобининг Марсия китоби 3 боб 27 оятида шундай оят мавжуд: “Ёшлик чоғда сабр-тоқатни ўрганиш яхшидир”.

Муқаддас Китоб ҳам ўз ҳаётини ёшлик чоғидан Худовандга бағишлаган кишилар ҳақида ажойиб гувоҳликлар бера олади. Масалан, Шоҳ Довуд шундай деган эди: “Сен, эй Раббим, менинг умидимсан, эй Эгам, ёшлигимдан буён ишончимсан”. Забур китоби 70 боб 5 оят, бундан ташқари, 3 Шоҳлар китобининг 18 боби 12 оятида ҳам шундай сўзларни ўқиб кўришимиз мумкин:

“…Лекин мен, қулингиз, болалигимдан Эгамиздан қўрқаман”. Азиз биродарлар, Муқаддас Китобдан Дониёр, Шомуил, Юсуф ва Исҳоқлар ҳақида ўқиганимизда, улар ҳали ёш бўлган пайитларидаёқ ўз ҳаётларини Худога бағишлаганликларини кўришимиз мумкин.

Ҳурматли биродарлар, агар бирон бола имонга келганини билсангиз, уларнинг Худованд билан кечаётган ҳаётларини қадрлашга ва шу болалар ўз ҳаётлари билан бошқаларга ҳам таъсир қила олишига ҳаракат қилайлик. Соғлом фикрлайдиган биродарларимиз ва шу давргача бошидан кўп нарсаларни ўтқазган масиҳий биродарларимизнинг фикрларича, болалик чоғларида имонга келиш, масиҳийлик -ҳаётининг янг яхши даврларидан ҳисобланар экан.

Балки сиз ўз ибодатхонангиздаги болаларнинг айримларини кўриб, уларда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаяпти-ку, деб ўйлаётгандирсиз. Азизлар, ҳамма ҳам бир хил эмас. Энг муҳими, болаларнинг нажотга эга бўлишидир. Сиз билан бизнинг мақсадимиз эса шундай болаларни имонда мустаҳкам ўстириб, Худовандга ажойиб хизматчиларни етқазиб беришимиздадир.

Қолганини Худонинг Ўзи амалга ошира олади. Азиз биродарлар, ўз фарзандларимиз учун, уларнинг келажаги учун ўзимиздан бошқа ҳеч ким қайғурмайди. Келинг, улар учун ибодат қилиб, тўғри йўлни топишлари учун кўмаклашайлик. Азиз биродарлар, шу ерда бугунги суҳбатимизга якун ясасак-да, сизларга ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Азиз биродарлар, бизга мактуб йўлланг ва ўз фикрларингиз билан ўртоқлашинг. Кейинги эшиттиришларимизгача хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top