3:15

Болаларнинг ўсишига ёрдам 167

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан “Дилкаш” радиоси. Азиз тингловчи, сизлар билан эфир орқали бўлса-да учрашаётганимиз учун Худовандга шукроналар айтамиз.

Азизлар, ҳар бир ота-она ўз фарзандларини биринчи бор мактабга биринчи синфга олиб борганларида қувончлари чексиз бўлади. Болаларни биринчи бор мактабга кузатганимизда, улар дунё ҳақида турли маълумотлар олиши ва шахсий ҳаётга биринчи бор қадам ташлаётганларини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак.

Албатта, болаларни мактабга ўқишга беришимиздан мақсад, улар келажакда ўқимишли ва бахтли инсонлар бўлиб етишишини истаймиз. Ҳар бир ота-она ўзларининг айнан шу мақсадини амалга ошириш учун кўп нарсага тайёр бўлишади. Хуллас, болаларимиз учун ҳамма нарсага тайёрмиз.

Кимдир болаларини турли спорт ўйинларига ёзилишини хоҳлайди. Кимдир рассомчилик билан шуғулланишини истайди. Ёз пайтларида эса қўлимиздан келгунича уларни яхши дам олишларини истаб, турли дам олиш оромгоҳларига жўнатамиз.

Буларнинг барчаси болаларимиз ҳақида қайғуриш деб айтилади. Нима учун ота-оналар шундай қилишади? Сабаби, болаларимизни севамиз ва энг яхши бахтли онларни уларга раво кўрамиз.

Азизлар, агар масиҳий бўла туриб, болаларимизга Худованд ҳақида ўргатмасак, юқорида айтиб ўтганларимиз фақатгина ўз ҳирс-эҳтиросларимизни қондириш бўлиб қолади.Чунки бола ўз ҳаётида бўлиб турган барча хурсандчиликлар ва муаммоларга ҳам Худованд учун миннатдорчилик билдиришни билиши лозим.

Болаларимизни ибодат қилишга ўргатиш орқали биз, ота-оналар, уларни ҳақиқатан ҳам ўз ҳаётларида учраб турадиган ва келажакда дуч келиши мумкин бўлган муаммоларни Худованд билан ҳал қилишга ўргатган бўламиз. Биз, ота-оналар, болаларимизга қанчалик ғамхўрлик қилмайлик, барибир Худованддек севги, нажот бера олмаймиз.

Матто китобининг 7 боби 11 оятида Раббимиз Исо шундай деб айтгани ёзилган: “Сизлар ёвуз бўла туриб, болаларингизга яхши ҳадялар беришни билсангиз, боз устига осмондаги Отангиз Ундан сўраганларга мўл-кўл неъматни беради”. Агар бола ибодат қилиб Худованд билан гаплашишни ўрганса, Худованд уни қанчалик севиб, у ҳақида қайғуришини ўз ҳаётида сеза бошлайди.

Энди бола энг яқин ва содиқ дўсти Худованд эканлигини аниқ билади. У катта бўлганида ҳам Худованддан ажралмасликка ҳаракат қилади. Азиз ота-оналар, болалар билан фақатгина овқатланиш олдидан эмас, балки доимо ибодат қилишга ўрганинг. Ҳурматли ота-оналар, бизнинг интернет сайтимизга марҳамат қилинг ва керакли маълумотларга эга бўлинг. Манзилимиз: www.najot.com Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top