3:03

Руҳий ғалаба 114

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Ибронийларга мактубининг 11 боби 6 оятида шундай сўзлар битилган:

“Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ. Ким Худога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим, Худо Уни изловчиларга мукофот беришга эътиқод қилмоғи шарт”.

Ҳар бир ҳақиқий масиҳий бир нарсага ишонмоғи лозим. Барча Каломнинг автори бу — Самовий Худодир, бундан ташқари, Исо Масиҳ барча инсонларнинг гуноҳлари учун ўлди, қайта тирилди ва энди яна ерга қайтиб келиши жуда яқин.

Азиз биродарлар, биз Раб Исога имон келтирган эканмиз, энди барча гуноҳга бошловчи ишлардан халос бўлмоғимиз керак. Шу билан бирга ўзимизнинг фақат “мен” деган тушунчадан ҳам озод қилишимиз керак. Шу орқали ҳар бир масиҳий киши Раб Исо билан абадий ҳаётга эриша олади.

Имон дегани бу – ҳар қандай шартсиз Худовандга ва Унинг Каломига ишонишдир. Ҳақиқий имон — Худованднинг мавжудлиги ҳақида ҳар қандай саволларни бермайди ва Худованднинг Кимлигини бошқаларга исботлашга ҳаракат қилмайди.

Аксинча, Раббимиз Исо Масиҳнинг барчамиз учун қилган буюк ишлари ҳақида бошқаларга Хушхабар айтиб беради. Нима учун Иброҳим, Ханўх, Мусо каби инсонлар ҳар қандай тушунтиришларсиз Худовандга имон келтиришган?

Чунки улар ўзларининг бутун бор кучлари билан Худовандга қараганлар, Худонинг Кимлиги ва нималарга қодир эканлигини улар охиригача англаб етишга ҳаракат қилишган. Улар Худованд ҳақида шундай тушунчага эга эдиларки, Худованд гапирган барча буйруқларини сўзсиз бажаришга ҳаракат қилган эдилар.

Ибронийларга мактубининг 11 боби 1 оятидан яна шундай сўзларни ўқиб кўришимиз мумкин: “Имон умидвор бўлган нарсаларнинг мужассамланишидир, имон билан биз кўринмайдиган мавжудотга амин бўламиз”. Азизлар, шундай қилиб, имон бу — амин бўлиш деганидир.

Чунки Худованднинг Сўзи ҳақиқат ва доимо ҳозирги кунга қадар ўз вақтида амалга ошиб келмоқда. Бунга ҳар биримиз амин бўляпмиз. Азиз биродарлар, ҳар биримиз масиҳийча ҳаёт кечириш давримизда руҳий жанг олиб борамиз.

Бу жангда ҳар биримиз учун энг керакли химоя бу — Худовандга бўлган имонимиздир. Имон билан йўлимизда учрайдиган ҳар қандай қаршиликларни ва тўсиқларни енгиб ўтамиз. Ҳурматли радиомиз мухлислари, сизлар билан хайрлашар эканман, интернет сайтимизнинг манзилини сиз, азизларга, яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top