2:52

Худонинг сўзи 40

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг.

Худованд одамни яратди ва Адан боғига жойлаштирди. Бу тахминан Осиёнинг жанубий шарқий қисми эди. Бошида одам билан Худованднинг орасидаги муносабат жуда яхши ва яқин эди.

Лекин одам ўз олдига қўйилган вазифани бажармади, яъни Худога нисбатан итоатсизлик қилди. Энди Худованд одамзотни яна Ўз ёнига қайтариш учун ажойиб режа тузиб чиққан эди. Бу режани амалга ошириш учун У Иброҳим пайғамбарни танлаган эди. Иброҳим орқали Худованд бутун бир халқни яратишга aҳд қилди. Мана шу халқ орқали Худованднинг режаси амалга ошиши керак эди. Худованд Иброҳимни Бобил еридан Канъон ерига олиб борди.

Шундан сўнг Иброҳимнинг авлоди Мисрга жойлашишди ва у ерда бутун бир халқ вужудга келди. Бизга яхши маълумки, орадан тўрт юз йил ўтиб, иброний халқи Мусо пайғамбар бошчилигида яна ўша Канъон ерига Миср мамлакатидан олиб чиқилди.

Яна орадан тахминан тўрт юз ёки беш юз йил ўтгач, шоҳ Довуд ва шоҳ Сулаймон даврларида мана шу Худонинг халқи қудратли шоҳликка айланди. Лекин шоҳ Сулаймоннинг шоҳлигининг охирги даврларига келиб, ушбу қудратли шоҳлик ҳам бўлиниб кетди.

Тахминан мана шу бўлинишдан кейин сал вақт ўтиб, Эски Аҳд китобининг охирги саҳифалари битилди десак ҳам бўлади. Орадан яна тўрт юз йил ўтгач, Эски Аҳд китобида пайғамбарлар томонидан ваъда қилинган Қутқарувчи Раббимиз Исо Масиҳ инсонларни қайтадан ўзгартириш ва уларни қутқариш учун, ўз хизматини амалга ошириш учун ер юзига ташриф буюрди.

Албатта, Раббимиз ерга келганидан сўнг Ўз мақсадини амалга оширди. У ер юзида яшовчи барча халқлар учун Ўз жонини қурбон қилди. У хочда азоб чекиб ўлди ва уч кундан сўнг қайта тирилди. Раббимиз Исо Масиҳ осмонга Отасининг олдига кўтарилишдан аввал, Ўз шогирдларига бир мунча вазифаларни айтиб ўтган эди.

Мана шу айтилган гаплар бизга ҳам тегишлидир, азиз тингловчи. Азизлар, агар Раббимиз шогирдларига нима дегани ҳақида ва қандай вазифаларни айтгани ҳақида каломдан ўқиб кўрмоқчи бўлсангиз, Матто Хушхабар китобининг охирги бобини ўқиб кўришингиз мумкин.

Ҳурматли радиомиз мухлислари, сизлар билан хайрлашар эканман, мактубларингизни кутиб қолишимизни яна бир бор эслатиб ўтмоқчи эдим. Бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top