3:16

Худонинг сўзи 45

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Азиз биродарлар, яна учраша олишимиз берилган имконият учун Худовандимизга шукроналар айтамиз.

Азизлар, эшиттиришимиз бошида бир саволни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчи эдим. Ушбу саволимизга эса эшиттиришимиз давомида жавоб топишга уриниб кўрамиз. Азизлар, нима учун Худованд Ўзининг ваҳийларини ёзилиб қолишини хоҳлаган эди?

Албатта Худованд Ўз ваҳийларини оддийгина ёзилиб қолишини эмас, балки аниқ ёзилишини ва ушбу ёзувлар авлоддан-авлодга ўтиб, етиб боришини ҳам хоҳлаган эди ва шу ҳақида қайғурди ҳам.

Агар Худованднинг Ўзи ушбу ёзувлар ҳақида ғамхўрлик қилмаганида, балки калом ҳам бизгача етиб келмаслиги мумкин эди. Мусо пайғамбар орқали ва бошқа пайғамбарлар орқали Худованд нималар дегани ҳақида биз яхши биламиз. Масалан, Чиқиш китобининг 24 боби 3 ва 4 оятларида шундай ёзувлар бор:

“Мусо келиб Эгамизнинг ҳамма амрларини, ҳамма қонун-қоидаларини халққа айтиб берди. Халқ бир овоздан, Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз, дея жавоб берди. Мусо Эгамизнинг ҳамма амрларини ва қонунларини ёзди. Сўнг эртаси куни тонгда туриб, тоғ этагига қурбонгоҳ қурди. Ўн икки Исроил қабиласининг миқдорига кўра, ўн иккита тош ўрнатди”.

Худованднинг каломи жуда қимматбаҳодир. Чунки унда Худованднинг сўзлари битилган. Энг муҳими, каломда инсонларни жаннатга бошлаб борувчи қимматбаҳо сўзлар бор. Каломни ўқиган инсон Худованд билан қандай яшашни ўрганади ва гуноҳ қилишдан ўзини тийишни билади.

Айрим пайтларда Эски Аҳд китобини унчалик эътиборга олмайдиган дўстларимизни ҳам учратиб қоламиз. Шахсан Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзи Эски Аҳд китобини жуда қадрлаган ва тўлиқ қабул қилган.

Эсингизда бўлса, Раббимиз биринчи бор яҳудийларнинг ибодатхонасига кирганида, У Ишаё пайғамбарнинг каломини ўқий бошлайди ва шу калом орқали ўша жойда ўтирганларга Худованд ва Осмон Шоҳлиги ҳақида гапира бошлайди. Раббимиз Матто китобининг 5 боби 17 оятида шундай деб айтган жуда муҳим гапи бор:

“Мени Таврот ёки пайғамбар оятларини бекор қилгани келди, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим”. Азизлар, Эски Аҳд китобида Раббимиз ҳақида башорат қилинган барча ҳодисалар амалга ошди. Худованд демак Ўзининг айтганларни барчасини кам-кўстсиз амалга оширди.

Чунки У адолатли ва Ўз сўзида турувчи буюк Худованддир. Азизлар, бизнинг интернет сайтимизга марҳамат қилинглар, манзилимиз: www.najot.com Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top