2:52

Худонинг сўзи 47

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна сизлар билан радиомиз орқали дийдор учрашиб турганимиздан бениҳоя миннатдормиз. Биз яшаб турган дунё мавжуд экан, доимо одамлар Худонинг қанақалигини билишга ҳаракат қилиб кўришади.

Кўпчилик эса ўзлари ўйлаган мақсадларига эриша олмагач, ўзлари учун турли худолар ясашга ҳаракат қилишади. Кимдир турли кўринишдаги санамларга сиғинса, яна кимдир фолбинларга ишонади ва турли руҳларга сиғинишга ҳаракат қилишади.

Уларнинг таъкидлашича, Худо турли хил санамлар орқали ҳам инсонларга ёрдам бера олади. Азиз дўстлар, агар сиз ҳақиқатдан Худонинг кимлигини билишни истасангиз, Унинг Ўзи инсонларга берган Муқаддас Китобга мурожаат қилишга тўғри келади.

Муқаддас Китобда Худованд Ўзи ҳақида биз, инсонларга, гапирган. Муқаддас Китобдан бошқаси инсонларни йўлдан адаштиради. Худо ҳақидаги бор ҳақиқат эса фақатгина Муқаддас Каломда ёзиб қўйилган.

Эсингизда бўлса, Раббимиз Исо фарзийларга турли урф-одатларни Худодан йўқорига қўйганлиги учун танбеҳ берган эди. Халқлардаги урф-одатлар бир неча йилдан бери яшаб келаётганига қарамай, барибир Худодан юқорироқ жойга муносиб эмас.

Урф-одатлар бу Худо эмас. Шунинг учун ҳам фақатгина Худовандга бўйсуниш ва Унга таъзим қилишимиз лозим. Айрим жамоатлар урф-одатларни жуда қадрлайдилар.

Балки қайсидир жиҳатдан бу тўғри бўлиши мумкин. Лекин яна такрор айтамиз: урф- одатлар Худованддан юқорига қўйилиши нотўғридир. Раббимиз Исо Масиҳ айтадики, турли урф-одатлар Худованднинг каломи асосида текшириб кўрилиши керак.

Азиз биродарлар, номаълум бўлган худоларга сиғиниш ва ишониш ярамайди. Фақатгина бизга маълум бўлган Муқаддас каломда Ўзи ҳақида гапирган ва пайғамбарлар орқали халққа турли мўъжизалар кўрсатган тирик Худога ишонишимиз мумкин.

Азиз биродарлар, агар Худованд ҳақида янада кўпроқ билишни истасангиз, Муқаддас каломни ўқинг. Худованддан сизнинг онгингизни ва юрагингизни тўлиқ очишини Ундан сўранг.

Бундан ташқари, азизлар, бизнинг интернетдаги сайтимизга ҳам бемалол мурожаат қилиб, ўзингизни қизиқтирган турли саволларга жавоб топишингиз мумкин. Бизнинг манзил: www.najot.com Аслида Худованд Ўзи ҳақидаги барча ҳақиқатларни ва инсонларга бўлган буюк севгисини Ўғли Исо Масиҳ орқали инсонларга маълум қилиб бўлган. Азизлар, яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top