Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиз учун Худовандга ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз.
Эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳар бир ота-она ўз боласининг характерини яхши ўрганиши лозим. Кўпчилик ота-оналар айтишадики, мен боламни кийинтираман, овқатлантираман, у ҳақида ғамхўрлик қиламан, шунинг учун мен ўз боламни яхши биламан деб.
Тўғри, ушбу амалга ошираётганларимизнинг бари яхши, лекин шу билан бирга ўз боламизни характерини яхшилаб ўрганишимиз учун бунинг ўзи етарли эмас. Баъзи пайтларда ота-оналар етарлича болага эътибор қилишмайди ёки ҳаддан ташқари банд бўлганликлари учун умуман бола билан етарлича мулоқатда бўлмайдилар.
Азиз биродарлар, болалар доимо ҳар бир ота-онани ўз дунёсига чорлайдилар. Лекин минг афсус билан айтишимиз мумкин, бундай чақириқни ёки таклифни барча ота- оналар ҳам қабул қилавермайдилар.
Азизлар, агар биз болаларимизни Худованд биздан хоҳлаганидек тарбияламоқчи бўлсак, биринчи галда болаларга қулоқ тутишни ўрганишимиз керак ва уларни яхши тушунишга ҳаракат қилмоғимиз зарур.
Албатта болалар учун вақт ажратишга ҳаракат қилиш керак ва улар бугунги кунда нима билан яшаётганликлари ҳақида билишга ҳаракат қилишимиз керак. Шундагина болаларга бераётган тарбиямиз сифатли ва фойдали бўлади.
Боладаги шўхликлар, уларнинг бир жойда ўтра олмасликлари — бу оддий ҳолат. Шунинг учун болага ҳар бир ташлаётган қадамини қаттиқ назоратга олиш ҳам унчалик тўғри бўлмайди. Болани тарбиялашдаги энг муҳим нарса, бола яхшилик ва ёмонликни, гуноҳ ва халолликни фарқлаб олишидир.
Бола худики ҳайкалтарош ёки кулолнинг қўлидаги лойга ўхшайди. Унга қандай шакл берсангиз, катта бўлганидан кейин ҳам худди шу шаклни ўзгартирмайди. Азизлар, доимо болага қараган пайтимизда кўз олдимизда Худованд томонидан яратилган кичкина бир одамни кўришга ва унга нисбатан севги билан муносабат қилиб асраб-авайлашга ҳаракат қилайлик.
Халқимизда бир нақл бор. “Яхши гап билан илон инидан чиқади,” – деб айтишади. Балки ушбу нақл бугунги мавзуимизга унчалик аҳамияти йўқдир, лекин болага тарбия беришда севги билан, яхши гапириш йўли билан албатта кўнглига йўл топиши мумкин бўлади.
Ҳурматли ради тингловчи дўстлар, шунинг билан бўгунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда, сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз, азизларга, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Хайр, саломат бўлинглар.