Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Азиз биродарлар, ҳозир кимдир Худованд олдида ўз гуноҳкорлигини тан олиб, Раббимиз Исо Масиҳга ишонганидан сўнг, уларнинг шахсий ҳаётларида айрим муаммолар учраб туриши бор гап. Азиз бошқарувчи, агар сизнинг уй гуруҳингизда шундай биродарлар бўлса, уларга тезда руҳий ёрдам бериш лозим.
Масалан, шундай биродарларга бўладиган биринчи қаршиликлар шулардан иборат бўлиши мумкин. Сен бошқа динга ўтибсанми? — деган савол. Одамларнинг кўпчилиги сизнинг янги фикрингиздан қўрқадилар. Шунинг учун ҳам сиз ҳаққингизда нотўғри фикрга боришлари мумкин.
Бундан ташқари, сиз русларнинг динига ўтиб кетибсиз, ёки бўлмаса, Исо Масиҳ бу яҳудийларнинг пайғамбари, деган яна бошқа англашилмовчиликлардир. Азиз биродар, сиз билан шунга ўхшаш воқеалар содир бўлса, сиз уларга қуйидагича жавоб беришингиз мумкин.
“Оллохга шукур, мен ягона Худога ишонаман”. Дунёда турли динлар бор. Лекин одамлар барибир Худо билан ярашиши ва ўз гуноҳларидан озод бўлиши учун У юборган Нажоткорга ишониши керак. Бу нажоткор эса Исо алайхсаломдир.
Ҳаворийлар мактубининг 10 боби 43 оятида шундай битилган оятни ўқиб кўришимиз мумкин: “Исога ишонган ҳар бири кишининг гуноҳлари Унинг номи билан кечирилади деб, қадимий пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам шаҳодат берганлар”.
Азиз биродарлар, юқоридаги тез-тез учраб турадиган саволларга келтириб ўтганимиздек, жавоб бериш пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммоларни анчагина юмшатишига ишонамиз. Сиз, азизларга, таклиф қилган жавоб усуллари, ўйлаймизки, анча донолик билан келтириб ўтилган.
Шу билан бирга бундай жавоб беришда ҳеч қандай нотўғри таълимот ёки кишини чалғитиш қўлланилмайди. Барча жавоблар Муқаддас Китобга асосланиб, келтириб ўтилгандир. Ҳурматли гуруҳ бошқарувчилари, аввалом бор янги имонга келганлар учун муаммо пайдо бўлмасидан туриб ибодат қилишни бошлаган маъқул.
Медицина тили билан айтганимизда, касалликни даволашдан кўра уни олдини олган маъқулроқдир. Шунинг билан, азизлар, бугунги мавзуимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашиш олдидан ўзимизнинг электрон манзилимизни сиз, азизларга, яна бир бор эслатиб ўтсам:
dilkash@najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинглар.