2:51

Руҳий ғалаба 121

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Марҳамат, тингланг, эшиттиришимизни бошлаймиз.

Азизлар, эсингизда бўлса, Ериҳо шаҳрини Худованд томонидан бир халқдан иккинчи бир халқнинг қўлига олиб бериши ажойиб тарзда амалга оширилган эди. Ериҳо шаҳрининг қўлга олинишини имонни синалиши учун ажойиб мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин. Исроил халқининг на армияси, на қурол-аслаҳаси бор эди. Ахир ушбу халқ қирқ йил давомида бутун чўл ва дашт биёбонларда сарсон бўлиб, барча борлиғидан айрилган бир халқ эди.

Шундай азоб-уқубатлардан сўнг, бу халқ деворлари қалин қилиб ўралган ва етарлича кучга эга бўлган шаҳарга қарши ҳужум қилишлари ва ушбу шаҳарни қўлга киритишлари керак эди. Ериҳо шаҳрини нима бўлганида ҳам, қўлга киритишлари шарт эди.

Чунки ушбу шаҳар орқали Худованд ваъда қилган ерга йўл очилиши керак эди. Худованд Ёшуага шундай амр берган эди. Улар Ериҳо шаҳрини атрофини бир марта айланиб чиққанларидан сўнг, яна ўзларининг турар жойларига қайтишлари керак эди.

Шу ҳолат олти кун давомида қайтарилиши керак бўлган. Ва ниҳоят, етинчи кун ҳам келди. Энда Исроил халқи олдида муҳим бир вазифа ётарди. Улар эндиликда шаҳар атрофида етти марта айланиб чиқишлари ва турли карнай-сурнай садолари остида бор овозлари билан бақиришлари керак эди.

Азизлар, Худованднинг ушбу ваъдасини улар амалга ошира олишлари учун Исроил халқига катта имон керак бўлган. Азиз биродарлар, Худованд ҳақиқатдан ҳам Исроил халқига Ериҳо шаҳрини олиб бермоқчи эди.

Ахир инсонавий кўз билан қараганимизда, шаҳарда яшовчилар аҳоли ҳам қараб турмаса керак. Улар ҳам ўзларининг шаҳарларини бошқаларга осонликча бериб қўйишни истамаган бўлса керак.

Агар шу ишда Худованднинг қўли бўлмаганида, улар ўз шаҳарларини душмандан ҳимоя қилиш учун душманга қарата камонлардан ўқ узишлари ёки девор тепасидан туриб, пастдаги душман устига қайнаб турган смола қуйиб юборишлари ҳам мумкин эди.

Лекин Худованд ушбу шаҳарни ўз халқи учун осонлик билан олиб берди. Худованднинг буюклиги ва барча нарсага қодирлигини шу жойда кўришимиз мумкин. Азиз биродар, кучли имон орқали ва Худовандга бўлган буюк ишонч орқали Худонинг халқи доимо ғалабага эриша олади. Азиз биродарлар, ўз таклиф ва мулоҳазаларингиз билан бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top