3:09

Бахт нима?

MP3

Сиз юлдузларни бир, икки , уч, тўрт… дея ҳисоблаб кўринг, бир дақиқанинг ичида 70, 80 гача санаб қўясиз. Юлдузлар эса беҳисобдир…Бир, икки, уч…дея одимлаб кўринг, бир дақиқада 70, 80 қадам юриб қўясиз. Йўллар чексиз, қадамларнинг саноғи йўқдир. Фақат инсон умригина ғоятда қисқа. 60, 70, 80…дейсиз-у таққа тўхтайсиз. Бир айланиб етмишга бориб қолибман-а, — дейишади етмиш ёшлилар. Етмиш йил етмиш қадамча бўлмади-я, дейишади яна надомат билан. Худованд бизга қанча умр берган, буни фақат У билади. Бу дунёда ҳар бир одам бахтли бўлгиси келади. Кишилар ҳар бир бахтли лаҳзаларни қадрига ета билмайдилар. Ўша пайтларни ҳатто бахтли эканини кўриб, ҳис қилаолишмайди. Аммо ўтиб кетгач эса, афсусланишади. Биз унча зарур бўлмаган юмушлар билан бутун кун ёҳуд бир умр машғул бўламиз-у, энг муҳим ишларни унутамиз. Улар биз учун муҳиммасдай туюлади. Умри давомида муҳим ишларни кўриб, қила билган инсонгина бахтлидир. Муқаддас Каломда: «Олишдан кўра беришнинг бахтиёрлиги катта”, деб ёзилган. Бу ҳақиқатда тўғри. Кимдандир овға олсангиз ҳурсанд бўласиз. Аммо кимгадир бера олсангиз бунинг бахтиёрлиги чексиз. Сиз ҳар бир кунингизни бекор ўтишини истамасангиз, бошқаларни яхшилик қилинг. албатта бирор иш қилиш шарт эмас. Кимнингдир кўнглини кўтариб қўйсангиз, у ҳақида яхши гап айтиб қўйсангиз, ўша куни қўшнингизгами ёки бирор яқинингизгами ўз қўлларингиз билан бирор нарса пишириб, олиб чиқсангиз, ҳеч нима демаганингизда ҳам биргина ёқимли жилмайиб қўйсангиз, ўша кишиларнинг кайфияти кўтарилади. Кайфият кўтарилганда эса, асаблар тинчланади. Сиз ўша одамга қисқагина бўлса ҳам бахтли онларни ҳадя қилдингиз. Бошқаларни бахтли қила олиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Муқаддас Каломда яна шундай оят бор: “Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, чунки улар Худо ўғиллари дейилур.” Тинчлик ўрнатиш осон иш эмас. Аммо шу ҳислатни ўзимизга одат қилиб олсак, бизни Худо ўғиллари, фарзандлари дейишади. Чунки яратгувчимизнинг Ўзи энг ажойиб, энг буюк тинчлик ўрнатувчидир. Сиз узилган ришталарни боғлашга ҳаракат қилинг, муносабатларни уйғунлаштиришга урининг. Ғийбат тинглаганингизда, ғийбат қилинаётган инсон ҳақида яхши сўз айтинг. Сиз кимнингдир, нотинч юрагига тинчлик ато эта олсангиз, ўзингизни бахтиёр сезасиз. Бу Худованд айтган ўша бахтиёрликдир. Умрингиз адоғига етмай туриб яқинларингиз билан бўладиган ҳар бир вақтни ғанимат билиб, уни бахтли дамларга айлантиришга интилинг. Уларни кўнглини олинг. Уларнинг сиз билан ўтказган ҳар бир дақиқасини бахтёр онларга айлантиринг. Уларнинг борлигини қадрига етинг. Бахт доимо бизни ўраб туради, уни фақат кўриш, илғай билиш керак ҳолос. Ҳа, ҳа ажабланманг. Доимо у ёки бу бахт бизни ўраб туради. Агар ҳаётингизга эътибор берсангиз, ўша бахтларни ҳис қиласиз. Энг аввало Худованд сизга берган умрни У хоҳлаганидай ўтказишга ҳаракат қилинг. Унинг кўнглидагидай инсон бўла олсангиз, дунёда сиздан-да бахтлироқ инсон бўлмайди. Ҳаёт давомида доимо Унинг ҳузурини ҳис қилиш энг олий бахтдир. Бундан ортиғи бўлмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top