2:47

Руҳий ғалаба 125

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлса-да яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз.

Қачонки шайтон инсонларни ўз домига тортар экан, шу инсоннинг энг нозик томонини жуда яхши билган ҳолда, ушбу мақсадини амалга оширади. Инсонларнинг эса шундай аҳволга тушиб қолиши учун яна бир сабаб бордир.

Ушбу сабаб 1 Юҳанно китобининг 2 боби 16 оятида баён этилган. Келинг, азизлар, ушбу оятни биргаликда ўқиб кўрсак: “Чунки дунёга хос ҳар бир нарса — тана нафси, ҳирсли кўзлар, маишатга оид кибр-ҳаво Отадан эмас, балки дунёдандир.

Шайтон ўзи танлаб олмоқчи бўлган инсонга нисбатан ўзининг камонидан ўқ отади ва шу ўқ инсонни турли ўзига тортувчи васвасалари билан ўзига тобе қилиб олади. Энг қизиғи шундаки, шайтон отган ўқи келиб инсонларга тегса ҳам, инсон шу тобда ҳалок бўлмайди.

Аксинча, унинг ўқи инсонларни аста-секин заҳарлаб боради. Хуллас айтишимиз мумкинки, худди вақт ўтиши билан ўз кучини кўрсатадиган портловчи моддадек нарсадир.

Шайтоннинг айтганлари шундай айёрлик билан ўйлаб топилганки, ҳатто энг кучли масиҳий инсон ҳам баъзида иккиланиб қолиши мумкин. Масалан, у шундай деб айтиши мумкин: мен биламан, каломда ўз хотинингдан ташқари бошқалар билан жинсий алоқада бўлма, деб ёзилган.

Лекин бир марта бошқалар билан алоқада бўлиб кўргин, қанчалик яхши эканлигини ўзинг биласан. Бир марта ҳеч нарса эмас. Қўрқма, Худованд сени кечиришга ваъда берган, деб васваса қилади. Шундай ёлғонларга дучор бўлган биродарларимиз бугунги кунда кўпчиликни ташкил қилиши турган гап. Азиз биродарлар, Худованд мумкин эмас деб айтган амрларни ҳеч ким буза олмаслиги керак.

Бунга ҳеч кимнинг ҳаққи ҳам йўқ. Агар бузиш мумкин бўлганида, Худованд ушбу амрларнинг тагида яна қўшимча гапларни ёзиб қўйган бўларди. Кимки Худованд билан бирга эмас экан, у доимо Худованднинг айтганларига қарши ишларни қилади. Бу дегани, у шайтонинг қулидир.

Чунки фақатгина шайтон Худовандга қарши ишларни қилади. Азиз биродарлар, эшиттиришимизнинг сўнгида шуни айтиб ўтмоқчиманки, Раббимизнинг келиши жуда яқин. Шундай экан, шайтон ўз васвасалари билан янада кучлироқ ишлашга ҳаракат қилади.

Биз эса имонда мустаҳкам туриб, Раббимизни ёруғ юз билан кутиб олишга тайёргарлик қилайлик. Азизлар, бизнинг интернетдаги www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top