2:53

Руҳий ғалаба 127

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий тингловчилари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, Худованд ман қилганларини шайтон доимо қилиш мумкин деб, аксинча маъқуллаб келади.

Шу орқали масиҳий инсонларни ўзига бўйсундириб, охир-оқибат гуноҳда абадий дўзахда бўлишларини хоҳлайди. Ҳаётимизда учраб турадиган ва кўзимизга оддий бўлиб кўринадиган нарсалар аслида жуда жиддий гуноҳлар бўлиши ҳам мумкин.

Масалан, Худованд айтади: Турли хил бўлмағур ойномаларни ўқима, ҳар хил ҳаёсиз фильмларни кўрма, кимгадир берадиган ҳисоботларингда ёлғон ишлатма деса, шайтон ҳеч қиси йўқ, бир марта ҳеч нарса қилмайди.

Бир марта алдашинг мумкин, ёки бир марта ҳаёсиз фильмларни кўришинг мумкин деб, инсонларни йўлдан оздириши мумкин. Шайтон доимо инсонларга: шундай қилсанг кўпроқ бойлик ортирасан, яхши яшайсан, энг муҳими эса, ажойиб ҳис- туйғуга эга бўласан, деб ёлғон гапиради.

Шайтоннинг мақсади — биз унинг ёлғонларига ишонтириш. Ушбу ишонч орқали эса унга шон-шуҳрат келтиришдир. Юҳанно китобининг 8 боби 44 оятида шундай ёзилган сўзларни ўқишимиз мумкин:

“Сизларнинг отангиз иблисдир, сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо келтирмоқчисизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳақиқат томонида турмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ, у ёлғон сўзлаганда, ўзига яраша сўзлайди.

Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир”. Азизлар, энди биз, масиҳийлар, қандай қилиб ўзимизни шайтоннинг ушбу ёлғонларидан ҳимоя қилишимиз мумкин, деган савол пайдо бўлади.

Албатта бу жойда ҳар биримизга имон қалқони ёрдам беради. Агар имонимиз мустаҳкам бўлса, шайтонинг ҳар қандай васвасаларига қарши тура оламиз. Шайтоннинг инсонларга қарши ишлатадиган энг кучли қуроли, Худонинг сўзи ёлғон ва Худо Ўз айтганларини бажармайди, деган ёлғондир.

Аслида эса Худованд Ўз айтганларини шу пайтгача бажариб келмоқда. Худованд ҳар бир ваъдасини ўз вақтида амалга ошириб келяпти. Бу ҳақиқат ва Худованднинг каломига бўлган имонимизни янада ошиши учун энг асосий қалқонимиздир.

Шайтоннинг ёниб турган ва биз, масиҳийларга, қарши отилган оловли ўқини учиришнинг ягона йўли бу — тўлиқ Худовандга ўзимизни топшира олишдир. Шу йўлда Худованд ҳар биримизга ёр бўлсин, азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, имон ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлмоқчимисиз? Унда бизнинг интернетдаги сайтимизга марҳамат қилинглар. Бизнинг манзилимиз: www.najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top