3:42

Руҳий ғалаба 133

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда руҳий жанг мавзусига бағишланган эшиттиришларимиздан яна бири. Ҳурматли радиомиз мухлислари, бизга маълумки, руҳий жанг бу — инсонинг ичида ўзининг шахсий солиҳлигини ва ўз имонини мустаҳкам сақлаб туриш учун олиб борадиган жангдир.

Азизлар, мен бугунги мавзуимизга таалуқли бир ҳикояни сизларга сўзлаб бермоқчиман. Зўр ўргатилган денгизчилар командаси яхши ўйлаб чиқилган ҳаракатларни аниқ бажарган ҳолда ўз ишлари билан машғул эдилар.

Шунинг учун ҳам командир кўприкчада пайдо бўлган пайтда, у ҳамма ишнинг жойида эканлигига ишонч ҳосил қилди. У керакли жойга келиб, зарур жавобни олди. Мана шу тарзда капитан ўз сувости кемаси ишини ташкиллаштирганди.

Зарур ҳаракатлар хавф-хатар йўқ пайтда минг марталаб машқ қилиб кўрилган, шунинг учун ҳам хавф юз бериб, ҳаракат қилиш пайти келганида капитанга саросимага тушишнинг ҳожати қолмаганди. У кўприкчадаги денгизчиларнинг аъло даражадаги ҳаракатини олдиндан кўра олганди.

У ерда ҳамма нарса ўз ўрнида бўлса, сиртдаги ҳолат қандай бўлишидан қатъи назар, сувости кемаси хавф-хатардан ҳоли бўлади. Бундай пайтда капитан: “Менимча ҳам, ҳаммаси жойида”, ― деб айтади. Агарда танглик ҳолатларига тайёргарлик кўришга етарлича эътибор берилмаса, зарур хатти-ҳаракатлар олдиндан амалда машқ қилиб кўрилмаса, фалокатларнинг юз бериши аниқ.

Кемалар жуда катта зарарлар келтирган ҳолда тўқнашиб, сувга ғарқ бўлади. Худди шунга ўхшаб, инсон ички дунёси “кўприкча”сида ҳам бетартиблик мавжуд экан, фалокатнинг юз бериши аниқ. Юз берадиган бу фалокатларни руҳий тушкунлик, ҳалокат ёки портлаш деб аташ мумкин.

Инсон учун ўзининг хато қилиши ёки муваффақиятсизликка учраши – бу оддий бир ҳолат. Бундай ҳолатларда биз ўзимиз учун кейинги сафар қандай ҳаракат қилиш ҳақида яхши дарс оламиз. Бироқ мушкул ҳолатларда қўллаб-қувватловчи ички манбаларнинг йўқлиги туфайли инсонларнинг кўз ўнгимизда ҳалок бўлаётганини кўриб туриш бу бутунлай бошқа бир ҳолатдир.

Азиз радио тингловчи биродар, ҳар биримиз ўзимизнинг ички дунёмизни қандай ҳолатда эканлигини яхши билсак керак. Албатта, Худованд бизнинг нафақат ички дунёмиз, балки бутун ҳолатимиздан хабардордир. Агарда кимдир ўзининг ички дунёсидан ҳалигача кўнгли тўлмас экан, Худованд билан алоқада бўлиб ибодат қилиб, керак бўлса, рўза тутиш орқали ўз ички дунёсини тартибга солиш вақти келди. Азиз дўстим, вақтни бой берманг. Чунки Раббимиз Исо Масиҳнинг иккинчи бор келиш вақти ҳам жуда яқин қолди. У сизни тоза ва Худованднинг каломига тўла бир ҳолда кўришни истайди. Азиз биродарлар, агар имконият бўлса, ўзингиздаги муаммолар ҳақида биз билан ўртоқлашинг, бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top