2:52

Худонинг сўзи 68

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали сизлар билан ғойибона бўлсада дийдор учрашаётганимиздан мамнунман. Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ Эски Аҳд китобини ва унинг обрўсини тўлиқлигича сақлаб келган.

У Эски Аҳд китобини кўпинча бошқаларга тушунтириб берарди. Лекин Янги Аҳд китобининг айрим жойларида Раббимиз Исо Масиҳ Яҳудий халқининг бошқарувчиларини бирданига айиблаганини ҳам кўришимиз мумкин.

Раббимиз Исо Масиҳ ҳеч қачон Яҳудий халқининг бошқарувчилари билан конфликтга бормаган. У Эски Аҳд китобини ҳеч қачон кимгадир ёмонлаб кўрсатмаган.

Аксинча, У Ўзининг кўп масаллари орқали Эски Аҳд китобига мурожаат қиларди. Раббимизнинг кўп гапларида “ёзилганки” деган сўзни учратишимиз мумкин. Масалан, шайтон Раббимизни синаш мақсадида Уни чўлга олиб борганида, Исо Масиҳ шайтоннинг ҳар бир сўровига ана шундай жавоб қайтарганига гувоҳ бўламиз.

Ҳозир биз Янги Аҳд китобини қандай севиб ўқисак, Раббимиз Исо Масиҳ ва ҳаворийлар ҳам Эски Аҳд китобига худди шундай муносабатда бўлишган. Раббимизнинг Худони ҳақиқий Ўғли эканлигига кўпчилик Яҳудийлар ишонишмаган.

Шунинг учун ҳам Раббимиз Эски Аҳд китобидаги башоратларга уларни эътиборини кўп қаратар эди. Ҳозирги кунда ҳам Исо Масиҳ Худони Ўғли деб айтсак, кўпчилик ушбу гапга бошқача муносабатда бўлишлари мумкин.

Лекин бу айни ҳақиқат. Албатта, Худонинг Ўғлига ишончсизлик муносабатини билдирадиган дўстларимизга нотўғри муносабатда бўлолмаймиз. Чунки ҳақиқатдан ҳам ушбу ҳақиқатни қабул қилиш унчалик осон эмас.

Раббимизнинг ҳар бир айтган гаплари шунчалик куч қудратга эга эдики, ҳатто У кўрсатган мўъжизалари ҳам шундай ажойиб ва ҳақиқатдан ҳам фақатгина Худонинг қудратига эга бўлган кишигина шуларни қила олиши мумкинлигини исботлаб берарди.

Шунинг учун ҳам Раббимизнинг шогирдларини ушбулар бефарқ қолдирмаган эди. Улар ҳар бир кўрганларини ва Раббимиз амалга оширганларини ёзиб олишга ҳаракат қилишар эди. Ўйлаймизки, улар фақатгина энг асосийларини ёзиб олишган ва ушбу ёзувлар ҳозир ҳар биримиз ўқиб турган Янги Аҳд китобидир.

Ушбу каломни соғиниб ўқинг, азиз дўстим. У сизга тўғри йўлни топишингизда катта ёрдам беради. Азизлар, бундан ташқари, www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг ва ўзингиз учун кўплаб маълумотларга эга бўласиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top