3:14

Худонинг сўзи 72

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азилар билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Азизлар, Отамиз Худованддан ҳар бирингизга тинчлик ва ҳотиржамлик бўлсин.

Ҳурматли биродарлар, келинг, бугунги эшиттиришимиз орқали янги имонда бўлган биродарларимиз учун қандай қилиб Муқаддас Китобни ўрганишимиз мумкинлиги ҳақида ўзимиз билган айрим маслаҳатларни айтиб ўтсак.

Муқаддас Китобни нима учун ўрганишимиз керак деган саволга ҳар бир масиҳий биродар, шу билан бирга янги имондаги биродарларимиз жавоб топа олсалар керак. 1 Коринфияликларга мактубининг 1 боби 25 ва 27 оятларида айтилишига қараганда, Муқаддас Китобни тушуниш, бу бизнинг ақллилигимизга боғлиқ эмас.

Шунингдек, Муқаддас каломда барча учун: донолар учун ҳам ва оддий инсонлар учун ҳам жуда зарур бўлган ажойиб кўрсатмалар ва маслаҳатлар мавжуд. Каломни яхши тушуниб олишимиз учун Муқаддас Руҳнинг ўзи ҳар биримизга ёрдам беради.

1 Коринфияликларга мактубининг 2 боби 10 ва 12 оятларидан биз айнан шу ҳақида ўқиб кўришимиз мумкин. “Бизларга эса Худо буни Ўз Руҳи орқали ошкор қилди. Илоҳий руҳ бутун нарсаларни, ҳатто Худонинг теранликларини текшириб кўради”. Инсоннинг ўйларини, унинг ичидаги ўз руҳидан бошқа ким билади?

Худди шундай, Худонинг ўйларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким тушуна олмайди. Бизлар эса дунёнинг руҳини олмадик, балки Худо бизга ато қилган бойликларни билиб олишимиз учун Худодан чиққан Руҳни қабул қилдик”. Азиз биродарлар, масиҳийлар Муқаддас каломни яхши тушуниб олиши учун Муқаддас Руҳнинг ҳам ўзига яраша ажойиб вазифаси бор экан.

Каломни ўрганадиган ҳар бир киши унга итоаткор бўлиши керак. Аксинча, биз ҳеч нарса ўргана олмаймиз. Юҳанно китобини 7 боби 17 оятини ҳам биргаликда ўқиб кўрайлик. “Ким Унинг иродасини бажаришни истаса, бу таълимот Худоданми, ёки Мен Ўзимдан гапиряпманми, билиб олади”.

Азиз биродар, Муқаддас каломни ўрганганимизда доимо ибодат билан бошлаб, Худонинг ёрдамини сўрашимиз керак. Тушуниш қийин бўлган бобларни яна қайта қайта ўқишда давом этавериш керак деб ўйлайман. Менинг бир чет эллик устозим айтган эди:

“Айрим бобларни тушунмадим, деб ўқимай ташлаб кетиш, бу каломни ўрганишни ечими эмас. Такрор ва такрор ҳаракатларимиз туфайли Худо аста секин Ўз каломини тўлиқ очиб бера олади. Азиз биродарлар, каломни ўрганишингизда барчангизга Худо ёр бўлсин. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини сиз, азизларга, эслатиб ўтсам: www.najot.com Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top