3:44

Таъсирли ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, сизларга маълумки, қуйидаги дастурларимизда биз Каломдан баъзи оятларни тилга олиб, ибодат учун қўлларимизни очамиз. Азизларим, ундан ташқари, ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга албатта бу хақда маълум қилинг, биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Матубингизни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Шуни хам таъкидлаб ўтиш жойизки, сиз хақингиздаги барча шахсий маълумот, масалан, исм ёки манзил анонимлигича қолишини айтмоқчиман. Бу хақда хеч хавотир олманг. Келинг, энди Каломга келсак. Бугун мен сизга хаворий Ёқуб мактубидаги бешинчи бобидаги оятларни эътиборингизга хавола этмоқчиман. Агар орангизда бирор киши азоб-уқубат чекаётган бўлса, ибодат қилсин. Агар биров кўтаринки руҳда бўлса, ҳамду санолар ўқисин. 

Агар сизлардан бирор киши бемор бўлса, имонлилар жамоатининг оқсоқолларини чақирсин. Улар Раббимиз Исо номи билан дуо қилиб, беморнинг бошига ёғ суркасинлар. Имон билан қилинган дуо беморни соғайтиради, Раббимиз Ўзи уни тузатади. Агар бемор гуноҳ қилган бўлса, Раббимиз уни кечиради. Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир. Мана, Илёс пайғамбар ҳам бизга ўхшаш бир инсон эди. Ёмғир ёғмасин дея, у астойдил илтижо қилди ва ер юзига уч йилу олти ой ёмғир ёғмади. У яна илтижо қилгач, осмондан ёмғир ёғди ва ердан ҳосил униб чиқди. Эй биродарларим, агар сизлардан бирор киши ҳақиқат йўлидан бош тортса, уни яна ҳақиқатга қайтаришга тиришинглар.

Билингларки, гуноҳкорни хато йўлдан қайтарган киши ўлимдан бир жонни қутқарган ва кўп гуноҳларни ювган бўлади. Азизлар, хаворий Ёқуб бизга ибодат қандай куч қудратга эга эканини намоийш этмоқда. Айтмоқчи, сизни ибодатга бўлган муносабатингиз қандай? Сиз хам, Раббимизга ибодат қилиб турасизми? Ёки бўлмаса, фақат ёмон кунлар бошингизга тушганида Худони эслайсизми? Азизларим, албатта имонда махкам туриш учун биз дойим ибодатда бўлишимиз керак. Хар бир имкониятдан фойдаланиб дуою ибодат қилиб турсак, биз албатта рухий камолотга эришамиз. Каломда хам, хаворий Ёқуб бизга имон билан айтилган ибодатнинг кучи хақида сўзлайди. Ха бу ҳақиқатдир! Имон билан айтилган ибодат катта куч қудратга эгадир. Шунинг учун азизлар, имонда махкам туриб, Худонинг шохлигини ёйиш мақсадига эга бўлсангиз, ибодат учун вақт ва кучни аяманг. Келинг биз хам, қўлимизни очиб тирик Худойимизга ибодат қилайлик. Агар ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг, истасангиз кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон, бизга нажот берганинг учун катта рахмат. Нажотинг туфайли биз энди Сенга тўғридан тўғри ибодат қилишимиз мумкин. Худойим, биз нажотга эришдик, лекин рухан улғайишда давом этмоқдамиз. Ва шу имонли хаётимизда ибодат қилиб туриш қандай мухим эканини хам тушундик. Худойим, бизга кучли ва имонли ибодат қилишни ўргат. Хар бир ибодатимиз Муқаддас Рухинг билан қувватлансин. Худойим, имонимизни шундай кучайтиргинги, биз худди Илёс пайғамбарга ўхшаб кучли ибодат қилишни билайлик. Худойим, Сен муқаддас Худога ибодат қилишдан завқланайлик, хар бир имкониятни биз ибодатга бағишлайлик. Кунимизни ибодат билан бошлаб, ибодат билан якунлайлик. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top